UZ

Сўнгги янгиликлар

20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  1 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  1 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  19 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   14 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  53 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  52 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

"Навбаҳор": Ёшларимиз "Нефтчи" билан дуранг ўйнашди Янгиликлар

"Навбаҳор": Ёшларимиз "Нефтчи" билан дуранг ўйнашди

Теглар :  Нефтчи
Фарғонада бўлиб ўтаётган “Ҳоким кубоги” мусобақасида иштирок этаётган ёшларимиз бугун гуруҳдаги сўнгги учрашувни “Нефтчи-1” жамоасига қарши ўтказишди.

Фарғоналиклар билан ўтган ўйинда футболчиларимиз ижобий натижа сари ҳаракат қилишди. Ўз навбатида “Нефтчи” вакиллари ҳам фақат ғалабани кўзлаган ҳолда тўп суришди. Аммо, якунда уч очкони қўлга киритиш ҳеч бир жамоага насиб этмади. Ҳар икки жамоа футболчиларида гол уриш учун бир қатор имкониятлар бўлсада, вазиятларни голга айлантириш ҳеч кимга насиб этмади ва баҳс 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якун топди. “Нефтчи” билан ўтган ўйинда жамоамиз таркибида ҳужумчи Абдумалик Абдуллаевни ҳам тўп сурганлигини айтиб ўтиш жоиз.

Учрашувни ёшларимиз қуйидаги таркибда ўтказишди: Мирзоҳид Маматхонов, Искандар Сидиқжанов, Шаҳзод Ҳамидов, Жавоҳир Олимжонов, Ғолиббек Каримов, Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев, Аббос Ғуломов, Акбарали Холдоров (Музаффар Абдуллаев), Аҳмад Мамадалиев (Илҳом Алибоев), Ислом Абдуқодиров (Бобир Тиллабоев), Абдумалик Абдуллаев (Иброҳим Исмоилов).

Шу тариқа “А” гуруҳида қатнашган ёшларимиз 4 очко жамғарган ҳолда гуруҳда учинчи ўринни банд этишди. Гуруҳ ғолиблигини Фарғонанинг яна бир жамоаси “Истиқлол” 7 очко билан қўлга киритган бўлса “Нефтчи” клубининг биринчи таркиби беш очко билан иккинчи поғонада қайд этилди. Сўнгги ўринни эса очко тўплай олмаган Андижоннинг “ЎзДонгЖу” жамоаси банд этди. Гуруҳда қайд этилган Қирғизистоннинг “Олой” жамоаси мусобақада қатнашмаганлиги сабабли Ўш жамоасига қарши ўйин ўтказилмади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика