

Ўйин давомида ёшлар устунликка эга бўлишди. Бу ҳол якуний натижада ҳам ўз аксини топди. Учрашувнинг биринчи бўлимнинг ўзида футболчилар рақиб дарвозасини уч бор нишонга олишга эришишди. Танаффусдан кейин эса ўйинда гол кузатилмади ва ёшлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голларга Абдулазиз Жалилов (2 та) ва Акбарали Холдоровлар муаллифлик қилишди.



