UZ

Сўнгги янгиликлар

22:20BALLON D'OR-2025  9 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  5 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  4 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  17 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  5 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  6 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  38 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  11 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  10 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0

"Навбаҳор": Ёшларимиз ғалаба қозонишди Янгиликлар

"Навбаҳор": Ёшларимиз ғалаба қозонишди

Мавсумга тайёргарлик кўраётган ёшларимиз бугун навбатдаги назорат учрашувини ўтказишди.
Лян бошчилигидаги жамоага бу сафар Тўрақўрғон туманида жойлашган футбол мактаби тарбияланувчиларидан ташкил топган жамоа рақиб бўлди. Тўрақўрғонликлар сафида айни пайтда жамоамиз юрган Ислом Жўраев, Тимур Султонов, Аюбхон Гаппаров ва Фарҳод Шокиров каби вилоятимиз футболи тарбияланувчилари ҳам тўп суришди. Ёшларимиз сафида асосий таркиб билан шуғулланиб, маҳоратларини ошираётган футболчиларимиз майдонга тушишди. 
Ёшлар жамоаси мураббийлари мазкур ўйин орқали машғулотларда қатнашаётган бир қатор футболчиларни яна бир бор кўздан кечиришди. Учрашувдан келиб чиққан ҳолда мураббийлар талабга жавоб бермаган ёшларга жавоб беришга қарор қилишди. Ўйин эса ёшларимизнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голларга Сардор Теляков (12,25) ва Содиқ Эркинов (89)лар муаллифлик қилишди. 
Таркиб эса қуйидагича кўринишга эга бўлди: А.Эргашев, Ф.Умаралиев, С.Тошпўлатов, О.Ҳалилов, Ҳ.Юнусов, И.Исмоилов, А.Турғунбоев, С.Теляков, А.Умаров, А.Ҳожимирзаев, И.Абдуллаев.
Захирадан майдонга тушганлар: Д.Тўхтабоев, И.Маликов, С.Ботирханов, И.Сиддиқжанов, Б.Раҳманов, М.Саитбаев, Х.Ғаниев, А.Холдоров, Д.Ҳотамов, А.Неъматиллаев, З.Абдуллаев, А.Турғунпўлатов, А.Юсупов, Д.Маликов, С.Эркинов. 
Ёшлар жамоаси Фарғона вилоятида бўлиб ўтадиган “Ҳоким кубоги” мусобақасида қатнашишни режалаштирган. Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур турнир 30 январ куни старт олади. Мусобақа 6 февралда якунланади. Кубок баҳслари Фарғона давлат университети ўйингоҳи ва Қиргулидаги “Нефтчи” спорт мажмуаси майдонида бўлиб ўтади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика