"Навбаҳор": Ёшларимиз эртага тиббий кўрикдан ўтишади

Narzulla Saydullayev
26 янв 2017, 17:11
Мавсумга тайёргарликни Наманганда давом эттираётган "Навбаҳор" ёшлари эртага Тошкентда Республика спорт тиббиёти илмий амалий марказида тиббий кўрикдан ўтишади.

Аввал хабар берганимиздек, ёшлар 27 январь куни Фарғонада старт олган “Ҳоким кубоги”даги иштирокларини бошлашлари лозим эди. Жамоа аъзоларини тиббий кўрикдан ўтишлари сабабли Қирғизистоннинг “Олой” клубига қарши ўйин кейинроқ муддатга қолдирилди. Футболчилар турнирдаги дастлабки учрашувни 29 январь куни Фарғонанинг “Истиқлол” жамоасига қарши ўтказишади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcnavbahor.uz