"Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" 17 йилдан сўнг кубокда учрашмоқда

Iskandarov Abdulaziz
14 окт 2022, 12:37
Ўзбекистон Coca Cola кубогининг иккинчи финалчиси бугун Наманганда аниқланади.



"Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилади. Жамоалар кубок баҳсларида икки бор ўзаро куч синашишган. 2005 йилги Ўзбекистон кубогининг 1/8 финали доирасида кечган иккита ўйин якунига кўра наманганликлар 1/4 финалга йўл олганди. Демак орадан 17 йил ўтиб улар кейинги босқич йўлланмаси учун кураш олиб боради. 


"Сўғдиёнa" (Жиззax) - "Нaвбaҳoр" (Нaмaнгaн) 2-1

Жиззах. 3 000 томошабин. 

Голлар: Рaсул Ҳaйитoв 42, 90+3 пeн - Oриф Мирзoев 73.


"Нaвбaҳoр" (Нaмaнгaн) - "Сўғдиёнa" (Жиззax) 3-1

Наманган. 8 000 томошабин

Голлар: Ислoм Инoмoв 12, Тoҳир Мaдрaҳимoв 41, Oриф Мирзoев 56 - Зoкир Бeрдиқулoв 34.

Эслатиб ўтамиз, ярим финалнинг биринчи жуфтлигида кеча "Насаф" АГМКни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди. Бугун ғалаба қозонадиган жамоа 30 октябрь куни Бухородаги финалда айнан "Насаф" билан баҳс олиб боради.  

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia