UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:25А Серияда чемпионлик масаласи ҳал бўлмоқда: "Интер" ёки "Наполи"  12 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  1 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  3 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  73 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  3 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1

"Навбаҳор" Туркияда Украина клубига ютқазди Янгиликлар

"Навбаҳор" Туркияда Украина клубига ютқазди

Теглар :  Навбаҳор
Янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказаётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби мазкур йиғин доирасидаги сўнгги назорат–синов баҳсини бугун Украинанинг “Олександрия” жамоасига қарши ўтказди.

Ўйинда "лочинлар" 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрашди. “Навбаҳор”нинг голига Зафар Тўраев муаллифлик қилди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу ўртоқлик учрашувида ҳисобни украиналиклар очишганди. Кейин Андрей Канчельскис шогирдлари мувозанатни тиклашди ва жамоалар танаффусга 1:1 ҳисобидаги дуранг билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда “Олександрия” клуби футболчилари яна битта гол уриб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди.

Мазкур ўйинда “Навбаҳор” таркибида қуйидаги футболчилар ҳаракат қилишди: Ўткир Юсупов, Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Славко Лукич, Абдужамол Исроилов, Зафар Тўраев, Шаҳзод Шайманов, Аббос Ғуломов, Александр Касьян, Иван Соловьёв.
Захирадан майдонга тушганлар: Баҳодир Насимов, Азим Аҳмедов, Жасур Азимов.

Жамоа аъзолари Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинини 17 февраль куни якунлаб, юртимизга қайтишади. Шундан сўнг, футболчиларга қисқа муддатли танаффус берилади ва янги мавсум арафасидаги сўнгги йиғин Наманганда ўтказилади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика