"Навбаҳор" Туркияда Қозоғистоннинг сўнгги жамоасига мағлуб бўлди
09 фев 2021 23:53
Янгиликлар
"Навбаҳор" Туркияда Қозоғистоннинг сўнгги жамоасига мағлуб бўлди
Унда рақиб Қозоғистон чемпионатининг сўнгги поғонасида бораётган "Оқжептес" жамоаси бўлди ва унда наманганликлар 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувнинг 3, 34 ва 57-дақиқаларида гол ўтказиб юборган "Навбаҳор" 10-дақиқада Баҳром Абдураҳимов ҳамда 48-дақиқада Азим Аҳмедовнинг пенальтидан урган голи эвазига жавоб қайтара олди.
Учрашувнинг дастлабки бўлимида "Навбаҳор" ушбу таркибда ҳаракат қилди: Раҳимжон Давронов, Азим Аҳмедов, Мирзоҳид Ғофуров, Баҳром Абдураҳимов, Марко Путинчанин, Аббос Ғуломов, Даврон Ҳошимов, Забиҳилло Ўринбоев, Никола Ташич, Эҳсони Панчшанбе, Иван Соловьев.
Иккинчи бўлим бошида эса Ўткир Юсупов, Сардор Теляков, Шерзод Ғуломжонов, Ислом Исоқжонов, Қувондиқ Рўзиев, Шохрух Маҳмудхожиев каби футболчиларнинг захирадан майдонга тушганини кўрдик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар