"Навбаҳор": Тунда воҳа сари йўлга тушамиз

Narzulla Saydullayev
23 июн 2017, 15:07
Биринчи даврадан ўрин олган сўнгги учрашувга тайёргарликни Наманганда олиб борган "Навбаҳор" аъзолари бугун тунда Қашқадарё вилояти сари йўлга отланишади.

Вакилларимиз Тошкент орқали эртага куннинг иккинчи ярмида Қарши шаҳрига етиб боришади. 24 июнь куни ёшлар Спутник қўрғонидаги “Насаф” ёшлар жамоаси қароргоҳидаги майдонда қаршилик тенгқурлари билан куч синашишади. Ёшлар иштирокидаги ўйин соат 18.00 да бошланади. Асосий таркиблар ўртасидаги баҳс эса 25 июнь куни Ғузордаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтади. Асосий ўйин соат 19.00да старт олади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcnavbahor.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›