UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Миллатлар лигаси. Германия, Греция ва Нидерландиядан йирик ғалаба, Украина эса кутилмаганда Албанияга мағлуб бўлди  0 01:23"Реал" жамоадаги захира ўйинчисининг ҳаракатларидан ҳайратда  0 00:55Эмерик Лапорт шу ёзда унга "Реал" қизиққани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  0 00:22"Реал" Киммихни "Барселона"дан илиб кетмоқчи?  0 23:26"Ливерпуль" бир йилдан сўнг текинга "Байер"нинг асосий ўйинчиларидан бирини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 23:00Миллатлар лигаси. Англия Ирландиядан устун келди, Грузия, Молдова ва Арманистондан ишончли ғалаба  2 22:26FourFourTwo ўз талқинига кўра тарихдаги энг яхши итальян мураббийини эълон қилди  8 21:58Луис де ла Фуэнте "Барселона" футболчисининг жароҳатини маълум қилди  1 21:28Нима?! Серхио Рамос "Реал"га қайтиши мумкин  3 20:48Довбик жароҳат сабаб Украина терма жамоасидан Римга қайтди, "Рома" Шомуродовни кейинги ўйинга қўйиши мумкин  5 20:28Ўткир Юсупов қайтди, Ўзбекистон МТЖ машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  16 19:56Мадрид дербисидан аввал "Атлетико" "Реал"дан 2 кун кам дам олади. Бу Симеоне жамоасига ёқмаяпти  2 19:26Журналист: "Мураббий терма жамоани тарк этиши керак эди, унинг услублари эскирди"  9 18:44Трансфер мувозанати бўйича кўрсаткичларда АПЛ клуби 1,3 млрд евро зарарда экан  1 18:21Кроос Роналдунинг 900та голи ҳақида: "Машғулотларда урган голларимни қўшсам ҳам бунча бўлмайди"  3

"Навбаҳор" таркибидаги ўзгаришлардан қониқяпсизми? Янгиликлар

"Навбаҳор" таркибидаги ўзгаришлардан қониқяпсизми?

Ҳозирда Чирчиқда ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган "Навбаҳор" ўз таркибига 4 нафар футболчини қўшиб олди.
Жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов аввалги чиқишларида жамоага кўпи билан тўрт нафар ўйинчи қўшилишини айтиб ўтганди. Энди бошқа трансферлар бўлмайдими?

Таркибга қўшилган футболчилардан фақатгина Алишер Саматов ўйин амалиётига эга, холос. Дилшод Жабборовнинг тажрибасига шубҳа қилмасак-да, барибир унда ўйин амалиёти кам. Бобур Акбаров ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Андрей Лясюк ҳақида эса ҳеч нарса билмаймиз. Ўтган мавсум "Нёман"ни тарк этгандан сўнг нималар билан банд бўлган, буниси бизга қоронғу. Бизнингча, у ҳам ўз формасида эмас!

Кўпчилик "Навбаҳор"га янги дарвозабон келишини кутаётганди. Бироқ, Ашурматов жамоага янги голкипер чақирмайди, шекилли. Шунга қарамай, ҳали вақт бор ва яхши бир дарвозабонни таклиф этилишига умид қиламиз. Ахир, ҳозирги "қовун" посбонлардан жамоа қачонгача жабр кўради? Мураббийлар балки Дониёр ва Хуршиднинг ўйинидан қониқишаётган бўлиши мумкиндир, аммо мухлислар эмас!

Шу ўринда Чирчиқ йиғинида иштирок этаётган футболчилар рўйхати билан танишиб чиқинг:

Дарвозабонлар (2 та)
 Дониёр Усмонов
 Хуршид Хўжаев

Ҳимоячилар:  (6 та)
Раҳматулло Бердимуродов
Ботир Тўрабоев
Бобур Акбаров
Омон-Биик Ҳалилов
Тоҳир Шамсиддинов
Юрий Рижко

Ярим ҳимоячилар: (14 та)
Дилшод Жабборов
Алишер Саматов
Раббим Ҳасанов
Бахтиёр Ёқубов
Собир Ҳамидов
Азим Аҳмедов
Аъзам Алиев
Илҳом Бойдедаев
Алишер Маҳмудов
Элёр Жаҳонов
Мансур Саидов
Отабек Валижонов
Муҳаммад Расулов
Ғайрат Жўраев

Ҳужумчилар: (3 та)
Абдумалик Абдуллаев
Андрей Лясюк
Шаҳбоз Эркинов.

Ярим ҳимоячилар жуда кўпга ўхшаяптими? Тўғри, буларнинг айримлари ҳужумчи ва ҳимоячи сифатида ўйнашлари мумкин, лекин барибир амплуаси ярим ҳимоячида! Олдинроқ жамоа яна бир ҳужумчи билан қизиқаётгани ҳақида айтиб ўтгандик. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ушбу футболчи "Машъал" аъзоси Мўйдин Мамазулунов бўлиши мумкин.

Хуллас, Сиз жамоанинг ҳозирги ҳолатидан мамнунмисиз?
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика