UZ

Сўнгги янгиликлар

16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  1 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  5 15:31"Парк де Пренс" стадиони Ўзбекистон - Испания баҳсига шай  7 15:16"Навбаҳор" Сардор Рашидов билан келишувга эришди  13 15:11Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"  10 14:47Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилари дастхати қўйилган тўпни ютиб олинг  3 14:42ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди"  2 14:07"Ливерпуль" етакчиси жамоада қолмоқчи  1 13:38ОЛИМПИАДАГАЧА. Испания ОТЖ ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Қизил фурия" билан танишамиз  6 13:03Месси кесма паслар бўйича Топ-5 нинг охирги 2 мавсумида етакчи. Лео ПСЖни бир йил олдин тарк этган  13 12:25Гвардиола: "У қарор қабул қилиши керак"  3 11:42Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси Суперлиганинг бошқа клубига ўтмоқда  7 11:05«Реал Мадрид» яна бир фахрий ҳимоячини текинга қўлга киритиши мумкин  5 10:29Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади?  42 09:57АS нашри Испания ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркибини эълон қилди  23

"Навбаҳор": Тайёргарликнинг дастлабки босқичи якунланди Янгиликлар

"Навбаҳор": Тайёргарликнинг дастлабки босқичи якунланди

Бугун "Навбаҳор" Наманганда ташкил этилган йиғинни дастлабки босқичини якунлади.

Йиғин якунида мураббийлар машғулотларда қатнашаётган футболчилардан икки таркиб ҳосил қилиб, жамоа ёшларига қарши назорат учрашувини ташкил этишди. Ўйин ҳақида тўхталишдан олдин таркибга қўшилган футболчилар ҳақида маълумот бериб ўтсак. Мавсумнинг биринчи ярмини Уйчининг "Хотира-79" жамоасида ўтказган Элмурод Низомбоев яна жамоа машғулотларида иштирок этмоқда. Шунингдек, андижонлик посбон Лочин Долимов ҳам айни пайтда кўрикдан ўтмоқда.

Асосий таркиб вакиллари ёшлар билан бир бўлим давомида куч синашишди. Асосий таркибга киришга даъвогарлик қилаётган футболчилардан ташкил топган таркиб эса икки бўлим давомида ҳаракат қилди. Кошелев бошчилигидаги етакчилар 0:0 ҳисобидаги дуранг билан чекланишди. Таркиб эса қуйидагича кўринишга эга бўлди: Лочин Долимов, Тимур Султанов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Ботир Тўрабоев, Илҳом Бойдедаев, Азим Аҳмедов, Леонид Кошелев, Ғайрат Жўраев, Акрам Баҳриддинов, Рўзимбой Аҳмедов. Тўлиқ ўтказилган баҳсда ёшлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ёшларга қарши қуйидаги таркиб ҳаракат қилди: Ислом Жўраев, Бобур Расулов, Фарруҳ Йўлдошев, Мирзоҳид Маҳкамов, Маҳсуд Ҳайитов, Абдулазиз Султанов, Абдураззоқ Жўраев, Аюбхон Гаппаров, Муҳаммад Расулов, Элмурод Низомбоев, Соҳиб Абдуллаев. Ягона жавоб тўпига Соҳиб Абдуллаев муаллифлик қилди.

Ёшларнинг голлари эса Мурод Раҳмонов (пен.), ва Фарҳод Шокировлар ҳисобига ёзилди. Собир Ҳамидов бироз бетоблиги боис ўйинда майдонга тушмаган бўлса Абдумалик Абдуллаев, Аъзам Алиев ва Виктор Мочалов каби футболчилар ёшлар сафида тўп суришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика