UZ

Сўнгги янгиликлар

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  101 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

“Навбаҳор” раҳбариятида ўзгариш. Бобоев кетди Янгиликлар

“Навбаҳор” раҳбариятида ўзгариш. Бобоев кетди

Бугун Намангандаги “Марказий” ўйингоҳ анжуманлар залида йиғилиш ўтказилди.

Унда "Навбаҳор" ПФК раҳбарияти ва ишчи-ходимлари, "Марказий" ўйингоҳ раҳбарияти ҳамда ишчи-ходимлари, "Навбаҳор" жамоаси мухлислари иштирок этишди. Йиғилишни Наманган вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Алишер Файзуллаев олиб борди. Алишер Турсунбаевич ўз сўзида мамлакатимиз, хусусан, вилоятимизда спорт, шу жумладан, футболга катта эътибор қаратилаётганлиги,  Наманганнинг “Навбаҳор” клуби олдига жорий мавсумда юксак мақсад қўйилганлигини таъкилаб, жамоада трансферлар “ойнаси” вақтида юз берган ўзгаришларга тўхталиб, “Навбаҳор”нинг ўз олдига қўйган мақсадига етишига тилак билдирди. Шундан сўнг, ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, “Ҳуқуқий Жамият” нашриёти таъсисчиси, “Машимпекс” холдинги вице-президенти Шамшод Эргашович Сариков вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти этиб тайинланди.

Алишер Файзуллаев Шамшод Сариковга янги лавозимида омад ёр бўлишини тилади.


Сўнгра Наманган вилоят футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Баҳром Холмирзаев сўзга чиқиб, Шамшод Сариковга янги лавозимида омад ёр бўлишига тилак билдирди.
 
Шундан сўнг, Шамшод Эргашович сўз олиб, билдирилган ишонч учун Наманган вилоят ҳокими Хайрулла Ҳайитбаевич  Бозаровга миннатдорчилик билдириб, ўзига билдирилган ишончни оқлаш учун қўлидан келганча меҳнат қилишини таъкидлади.

 
Сўнгра, Наманган вилоят футбол ассоциацияси янги вице-президенти Шамшод Сариков “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти ва ишчи – ходимлари, шунингдек, “Марказий” ўйингоҳ раҳбарияти ҳамда ходимлари, бундан ташқари, "Навбаҳор" жамоаси мухлислари иштирокида йиғилиш ўтказди. Унда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, шу кунгача “Навбаҳор” ПФК директори вазифасида ишлаган Бахтиёр Бобоев ўз аризасига кўра, истеъфога чиқарилганлиги маълум қилинди.

Б.Бобоевнинг ўрнига шу кунгача “Навбаҳор” ПФК директори биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Илҳомжон Мирзабоев вақтинчалик “Навбаҳор” ПФК директори этиб тайинланди.
 

Рейтинг: -21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика