"Навбаҳор" раҳбариятида ўзгариш

Tolibjon Qosimov
6 мар 2024
Хабарингиз бор, бунгача клубда 2004-2005, 2013-2015 йилларда ҳам фаолият олиб борган Расул Низамбоев кеча "Навбаҳор" ПФК президенти этиб тайинланди.

"Навбаҳор" футбол клубига янги президент тайинланди

Яна шуни ҳам таъкидлаш жоиз-ки, Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол Ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов кечаги йиғилишда Отабек Саматовнинг ҳам вице-президентлик лавозимида қолиши ва у селекция ишлари билан шуғулланишини таъкидлади.

Сўнгра, клубимиз президенти Расул Низамбоев "Навбаҳор" ПФК ҳамда "Марказий" стадиони раҳбарияти ва ишчи-ходимлари билан йиғилиш ўтказди.

Унда бир қатор масалаларга тўхталиб ўтилди. Жумладан, "Навбаҳор" тарихини яратиш кераклиги, собиқ футболчиларга эътибор қаратиш лозимлиги, клуб ходимлари ҳамжиҳат бўлиб ишлашлари кераклиги таъкидланди.

Шундан сўнг, ташкилий масала кўриб чиқилди. Унда клуб директори Бахтиёр Нурматов ўз аризасига кўра, вазифасини тарк этганлиги таъкидланиб, унга "Навбаҳор"даги фаолияти учун миннатдорчилик билдирилиб, кейинги ишларида омад тиланди. 

Бахтиёр Нурматовнинг ўрнига бунгача "Навбаҳор" ПФК директор ўринбосари лавозимида фаолият юритган Акмал Соҳибов вақтинчалик клуб директори этиб тайинланди.


"Навбаҳор" ПФК матбуот хизмати


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: pfcnavbahor.uz