UZ

Сўнгги янгиликлар

08:23Ўзбекистон кубоги. "Хоразм" ўзи учун кейинги босқични ҳал қилган учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:10Лига 1. ПСЖ "Нант" билан ўйиндан сўнг "Милан" ўрнатган рекордни янгилади  0 07:55Анчелотти истеъфога чиқса, «Реал»ни ЖЧга ким олиб бориши мумкинлиги эълон қилинди  1 07:28Ўзбекистон кубоги. Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  1 02:35Ла Лига. "Барселона" "Мальорка" устидан қийин ғалабага эришди  35 02:10АПЛ. "Манчестер Сити" охирги дақиқалардаги гол эвазига "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов майдонга тушмади  69 01:10Постекоглу "Тоттенхэм" мавсум охирида клубни тарк этади  2 00:50Никола Лазаревич: “Ўйин охиридаги вазиятларни голга айлантира олдик”  0 00:40Зайниддин Тожиев: "Йигитларда ўзларига ишонч етишмади"  0 00:20Ҳаким Фузайлов: "Вазифани уддалаб бўлдик. Кейинги ўйинда ротация амалга оширамиз, U21 жамоамиздан ўйинчилар жалб қиламиз."  0 00:03Шомуродовнинг голи "Рома"га ғалабага келтирди: А Серия 33-тур якунлари  3 23:59"Жайхун" устози Айбек Нурбаев: "Сарсенбаев ва Эримбетовни бирданига асосий таркибга киритмаймиз"  11 23:25Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Замин" устидан ғалаба қозонган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:34Исломжон Аҳмедов: "Бу ўйиндан катта тажриба олдик. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз"  1 22:20Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"  0

“Навбаҳор” – “Қизилқум”: Учрашувдан сўнг Янгиликлар

“Навбаҳор” – “Қизилқум”: Учрашувдан сўнг

"Навбаҳор" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан кейин иккала жамоа бош мураббийлари ўз фикрларини билдиришди.

“Навбаҳор” – “Қизилқум” жамоалари ўртасидаги учрашув якунлангач ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида навоийликлар бош менеджери Ҳамит Актамов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди: - Бугун қизиқарли ўйин бўлди. Айниқса иккинчи бўлим ушбу фикрларимга яққол мисол бўла олади. Футболчиларимиз юзага келтирилган вазиятлардан тўлиқ фойдалана олишмади. Гувоҳи бўлганларингиздек, яратилган тўрт-бешта имкониятни голга айлантира олмадик. Қолаверса, асосий дарвозабонимиз жароҳат туфайли майдонга туша олмади. Бу билан Макосинни айбламоқчи эмасман. У мавсум бошидан бери кам ҳолларда майдонга тушганлиги боис тажрибаси камроқ. Балки хаёжонни енга олмагандир. Бошқа яна нима дейишим мумкин. Мавсум якунланиб бораётган бир паллада, захира ўриндиғимиз қисқа бўлиб қолди. Яъни жароҳат олган футболчиларимиз кўпайиб кетди. Бундан ташқари айрим ўйинчиларимиз “Локомотив”га қарши баҳсда ҳам жароҳатланишди. Бугун ҳам йигитларнинг аксарияти жароҳатлари билан майдонга тушишга мажбур бўлишди. Шунга қарамай, улар ижобий натижа учун ҳаракат қилишсада, омад келмади. Ушбу мағлубият билан ҳаёт тўхтаб қолмайди. Мавсум охиригача курашиб, олдимизга қўйилган вазифани бажарамиз деган умиддаман.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббий Бахтиёр Ашурматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди: - Сўнгги ўйинларда йигитлар ирода кўрсатишмоқда. Бугун ҳам олдимизда муҳим ўйин турганди. Негаки, ғалаба қозониш орқали еттинчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти бор эди. Бундан ташқари кейинги учрашувларда ҳам ижобий натижалар қўлга киритиладиган бўлса олтинчи поғонага кўтарилиш учун ҳам имкон туғиларди. Шу сабабли, йигитлар бугун бор кучлари билан ўйнашди. Ҳисоб 2:0 бўлгач, футболчиларимиз қайсидир вазиятларда бўшашишди, айрим ҳолларда эса кутилмаган тўп йўқотишларни содир этишди. Баъзида эса бир-бирларини тушунмай индивидуал тарзда ҳаракат қилишга берилиб кетишди. Бу эса рақибни жаримадан гол уришига олиб келди. Бундан ташқари захирадан сафга қўшилган футболчиларимиз ҳам ўйинни биз кутганчалик кучайтира олишмади. Шунинг ҳисобига бирозгина устунлик меҳмонлар тарафига ўтиб кетди. Айнан шу ҳол баҳс якунини хавотирли тарзда ўтишига сабаб бўлди. Лекин, юракдан намойиш этилган ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман. Футболчиларимиз “Навбаҳор”ни обрўси ва шаъни учун бор жон жаҳдилари билан курашишмоқда. Ўз навбатида қўллаб-қувватлаб турганликлари учун жамоамиз аъзолари номидан мухлисларимизга ҳам миннатдорчилик билдириб ўтаман.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика