"Навбаҳор" охирги сафар ўйинига матбуот котибини олиб кетмаган

Xayrulla Xoliqov
25 ноя 2018, 15:45
Бугун Суперлиганинг 31-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтмоқда.

"Навбаҳор" ПФК матбуот хизмати клубнинг Телеграм каналида бугунги ўйинни онлайн тарзда мухлислар эътиборига ҳавола қила олмаслигини ёзди. Бунга сабаб сифатида матбуот хизмати вакилларининг Бухорога олиб кетилмагани кўрсатилган. Шу боис юзага келган ноқулайлик учун мухлисларимиздан узр сўраймиз дейилган.

Шуни айтиш жоиз, йил бошида тасдиқланган Регламентга кўра, ҳар бир клуб сафар ўйинларига матбуот хизматини юбориши ҳамда матбуот котиби ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этиши шарт қилиб белгилаб қўйилган.


Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia