

9 сентябрь куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтадиган учрашув соат 18.00да бошланади. Бир кун олдин ёшлар ўртасидаги ўйин ҳам “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтади. Ёшлар биринчилигидан ўрин олган учрашув 8 сентябрь куни соат 17.30да бошланади. Аввал хабар берганимиздек, мазкур учрашувни Ильгиз Танташев бошқариб боради. Танташевга қанотларда Бобир Қодиров ва Абдураҳмон Қўлдошевлар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам сифатида тошкентлик Аҳрол Рисқуллаев ҳаракат қилади. Назоратчи ҳакам вазифасини Алишер Абдуллаев бажарса, ПФЛ вакили сифатида Роман Черников Наманганга келади.



