“Навбаҳор” - “Насаф” жамоалари ўртасидаги ўйинни Аскер Нажафалиев бошқариб боради

Nozimov Nig'monxo'ja
29 окт 2023, 08:14
Ўзбекистон Футбол ҳакамлари маркази (ЎзФҲМ) томонидан Coca Cola Суперлигасининг қолдирилган 22-тур баҳсида фаолият юритадиган расмийлар рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра, мазкур тур доирасидаги “Навбаҳор” -  “Насаф” жамоалари ўртасидаги ўйинни Аскер Нажафалиев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув 30 октябрь куни Намангандаги “Марказий” стадионида соат 18:15 да старт олади. 

30.10.2023/18:15

НАВБАҲОР - НАСАФ

Бош ҳакам: Аксер Нажафалиэв

Ёрдамчи ҳакамлар: Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов

Захира ҳаками: Олим Тўйчибоев

ВАР: Илгиз Танташев

АВАР: Зиёдулло Абдураҳмонов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Бекзод Арипов.


Ўхшаш янгиликлар


Nozimov Nig'monxo'jaМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›