UZ

Сўнгги янгиликлар

15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  37 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  1 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  6 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  46 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  13 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  19 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  20 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1

"Навбаҳор" мухлислари учун яхши хабар Янгиликлар

"Навбаҳор" мухлислари учун яхши хабар

Теглар :  Навбаҳор
"Навбаҳор" ўз мухлислари учун чипталарни бепул бермоқчи.

Бу ҳақида клуб матбуот хизмати маълумот берди. 

Юртимизда муборак Рамазон ҳайити шукуҳи кезиб юрган дамларда “Навбаҳор” жамоасининг кўп минг сонли мухлисларининг фидойиликларига ҳурмат тариқасида, қолаверса, қутлуғ айём совғаси сифатида 6 май куни бўлиб ўтадиган Coca-Cola Суперлига 7-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашувига кириш БЕПУЛ қилиб белгиланди.

Бу ҳам, албатта, футбол мухлислари аудиториясини кенгайтириш, стадионга томошабинларни жалб қилиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг узвий давомидир.

Шу муносабат билан, мухлисларга 6 май кунги учрашувда Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳига бепул кириб, стадиондаги CIP сектордан ташқари бошқа барча секторларга жойлашишлари мумкинлигини маълум қиламиз. 

Стадионга ташриф буюрувчилардан жамоат тартиби ва мухлислик маданиятига қатъий риоя қилишлари, хусусан, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, атрофдаги бошқа томошабинлар ва футбол учрашуви расмийларига нисбатан ҳурмат сақлашлари лозимлигини эслатиб ўтамиз. 

Ушбу футбол байрамига бевосита гувоҳ бўлишни истаган барча миллионлар ўйини ихлосмандларини “Марказий” стадионига чорлаймиз! Зеро, фидойилиги ва жонкуярлиги бўйича мамлакатимизда алоҳида ўринга эга бўлган “Навбаҳор” мухлислари жамоани одатдагидек, юқори савияда қўллаб-қувватлаб, байрамона муҳит ҳосил қилишларига асло шубҳа йўқ. 

Эслатма: “Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашуви 6 май куни соат 18:30 да бошланади.

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика