UZ

Сўнгги янгиликлар

12:10Суперлига 1-туридаги водий дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 11:42"Челси" нидерландиялик ҳужумчига даъвогарлик қилмоқда  0 11:17Гвардиола "Манчестер Сити"нинг қимматбаҳо футболчиси билан хайрлашади. Унга янги клуб топилди  2 10:50«Реал Мадрид» Мбаппега катта миқдорда бонус берди  4 10:18«Атлетико» футболчиси узоқ муддатга четлатилиши мумкин  9 09:52Клаудио Раньери Шомуродов ҳақида фикр билдирди  4 08:49Гвардиола Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  6 08:16Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  9 07:55Суперлига. Насаф ўз уйида ғалаба қозонди, Шароф Муҳиддиновдан СУПЕРГОЛ!  0 07:40Танишинг! "Насаф"нинг Суперлига-2025 учун тўлиқ қайдномаси  0 03:09Сергей Лушан: "Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади"  13 02:42А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Аталанта"га шармандали тарзда мағлуб бўлди  21 01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   11 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  2 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  55

"Навбаҳор" мухлислари сиз билан фахрланади Янгиликлар

"Навбаҳор" мухлислари сиз билан фахрланади

"Навбаҳор" клуби мухлислари раиси Фарҳод Умаралиев сайтимизга мурожаат билан чиқди.

Суперлиганинг 23-турида Наманганда "Пахтакор" билан ўйиннинг биринчи бўлими якунлангач, Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Ҳайитбоевич Бозоров стадионга чиқиб: "Худо хоҳласа бу йил "Навбаҳор" чемпион" деганларида юрагим жиз этди, этларим жимирлади. Бу сўзни у кишининг ўзларидан эшитгач, қалбимда жамоамизга нисбатан бўлган ишонч янада мустаҳкамланиб, "Навбаҳор"га бўлган меҳрим янада жўшиб кетди. Мана шундай раҳбарнинг Наманган халқига, жамоамизга бош бўлиб туриши бу Наманганимизнинг, "Навбаҳор"имизнинг энг катта ютуғи эканлигига, жамоамизнинг тақдири ишончли қўлларда эканлигига бўлган ишончим янада ортди. Хайрулла Ҳайитбоевич Бозоровнинг "Навбаҳор" чемпион" деган сўзларини эшитгач, олдиларига югуриб боргим, у кишига раҳмат айтиб бағримга босгим келди. Ҳа азизлар, бу оддий сўзлар эмасди. Ўша сўзда умид, ишонч, дадиллик яққол сезилиб турарди.

Тан олиш лозим, айни пайтда вилоятимиз раҳбарининг "Навбаҳор"га бўлган юксак эътибори ва марҳамати таҳсинга лойиқ. Айнан у кишининг олиб бораётган ишларида ўзгача ташаббусни кўриб келмоқдамиз. Жамоамизда бу йилдан эътиборан маркетинг бўлимининг жадал суратда ривожланиб йўлга қўйилишида вилоятимиз раҳбарининг ўрни беқиёс. Давом этаётган яхшигина ўзгаришлардан сўнг мухлисларимизнинг ҳам кўнгиллари тоғдек кўтарилиб, ҳар бир учрашувда севимли жамоамизни муносиб тарзда қўллаб-қувватлашмоқда.


Кўчага чиқар эканман, қаерда бўлмайин, қаерга бормайин, айнан ўша ерда вилоятимиз ҳокимининг инсонлар билан мулоқотига, олиб бораётган эзгу ишларига гувоҳ бўлиб тураман. Тиниб-тинчимас бу инсон, ҳақиқий меҳнатсевар, фидокор раҳбар экани билан вилоятимиз ҳамда шахримиз аҳолисини қувонтириб келмоқда. Мана шундай эътибор учун, жамоамизга кўрсатилаётган катта ёрдам учун чексиз миннатдорчилигимни ушбу сатрлар орқали билдиришни истадим. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишни истардимки, биз, "Навбаҳор" мухлислари ҳам, вилоятимиз ҳокимига, жамоамиз раҳбариятига муносиб жавоб бера олишга ва келаси турда "Бунёдкор" билан сафар ўйинида Тошкентга бориб жамоамизни чиройли тарзда қўллаб-қувватлашга сўз берамиз. Биз охиригача жамоамиз билан биргаликда борамиз ҳамда чемпионатни совринли поғонада якунлаб, келаси йилги ОЧЛ баҳсларида жамоамиз "Навбаҳор"ни кўришга умид қиламиз.

Сўзим охирида Хайрулла Ҳайитбоевич Бозоровга олиб бораётган эзгу ишларида самарадорлик тилаб, ҳамиша "Навбаҳор" ва унинг мухлислари бахтига соғ ва саломат бўлиб юришларини, жамоамиз билан биргаликда чемпионликни нишонлаб узоқ йиллар давомида раҳбарликни давом эттиришларини тилаб қоламан. Яна бир бор ҳамма-ҳаммаси учун сизга ташаккур!

Фарҳод Умаралиев

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика