"Навбаҳор" мухлислар билан учрашув ташкил этмоқчи

Narzulla Saydullayev
15 янв 2014, 17:00
Наманганликларнинг иккинчи йиғини, 20 январь куни ўз поёнига етади.
Шу куни футболчиларга икки кунлик таътил берилади. Бундан олдин эса жамоа аъзолари ва мухлислар ўртасида учрашув ташкил этиш режалаштирмоқда. Бу ҳақда клуб бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов "СА"га хабар берди. Учрашув санаси ва жойи ҳозирча аниқ эмас. Эслатиб ўтамиз, "лочинлар" 18 январь (шанба) куни сафарда "Андижон" билан синов-назорат учрашувида майдонга тушади. Айнан ушбу норасмий баҳсдан сўнг йиғилиш куни аниқ бўлади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia