UZ

Сўнгги янгиликлар

17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  7 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   6 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  6 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1

"Навбаҳор": "Махтаорол" мағлуб этилди Янгиликлар

"Навбаҳор": "Махтаорол" мағлуб этилди

Бундан бироз вақт олдин жамоамизнинг навбатдаги назорат ўйини якунланди. “Навбаҳор”га бу сафар Қозоғистоннинг “Махтаорол” клуби билан баҳс олиб боришди.

Ўйин давомида устунликка эришган футболчиларимиз якунда 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Учрашувнинг биринчи бўлимида Неманья Йованович ва Мансур Саидовлар чиройли комбинация ташкил этишгач, сербиялик ҳужумчимиз ҳисобни очишга эришди. Бўлим ўрталарида Ойбек Қиличев қизил карточка олиб майдонни тарк этгач, томонлар келишувига кўра ярим ҳимоячи ўрнига Азизбек Турғунбоев майдонга тушди. Танаффусга оз вақт қолганида “Махтаорол” футболчилари ўртадаги мувозанатни тиклашга эришишди.

Иккинчи бўлимда футболчиларимиз гол уриш учун бир қатор хавфли ҳужумларни ташкил этишди. Уринишлар ўйин охирида ўз самарасини бериб, захирадан майдонга тушган Рўзимбой Аҳмедов “дубль” қайд этди. Дастлаб Аҳмедов Абдулазиз Султанов ошириб берган тўпни дарвозага аниқ йўллаган бўлса, иккинчи голини эса пенальтидан амалга оширди. 11 метрлик жарима зарбасини Азизбек Турғунбоев ишлаганди.

Учрашувни "Навбаҳор" қуйидаги таркибда ўтказди: Акмал Ортиқов, Аббос Отахонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Тоҳир Шамситдинов, Алишер Саматов, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Ойбек Қиличев, Мирзоҳид Ғофуров, Мансур Саидов, Неманья Йованович.

Захирадан майдонга тушганлар: Нодир Ашурматов, Азизбек Турғунбоев, Рўзимбой Аҳмедов, Ҳасанбой Эргашев, Тимур Толипов, Абдулазиз Султанов, Илҳом Бойдедаев, Алишер Мирзаев.

Бу сафарги ўйинда ҳам Ғиёс Комилов кичик жароҳат туфайли майдонга туша олмаган бўлса дарвозабон Асилбек Омоновга мураббийлар дам беришга қарор қилишди. “Навбаҳор” навбатдаги назорат ўйинини 9 февраль куни Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига қарши ўтказади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика