UZ

Сўнгги янгиликлар

22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  0 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  2 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  8 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  0 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  3 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  8 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  10 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  7 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  11

"Навбаҳор" - "Локомотив" учрашувини ким бошқаради? Янгиликлар

"Навбаҳор" - "Локомотив" учрашувини ким бошқаради?

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган учрашувларда ишлайдиган расмий шахслар, ўйинни бошқарадиган ҳакамлар номи эълон қилингани йўқ.

Келинг, ҳозир 2-тур учрашувлари ичида энг марказий тўқнашув бўлмиш Намангандаги баҳс - "Навбаҳор" ҳамда "Локомотив" ўртасидаги ўйинни ким бошқариши мумкинлигига назар соламиз.

Биринчи турдаги "Навбаҳор"нинг Тошкентга қилган ташрифи чоғида "Пахтакор" билан бўлган учрашувдаги ҳакамлик ва беллашувдан кейинги машмашалардан кейин "Локо"га қарши бўлажак тўқнашувда ҳам ким ҳакамлик қилиши актуаль мавзу бўлиб қолиши табиий.

Айни дамда "Навбаҳор" иштирокидаги ўйинда, айниқса марказий тўқнашувда кўп минг сонли ишқибозлар қаршисида босим таъсирига тушмайдиган, ҳамма жиҳатлар бўйича учрашувда ишлаши мантиқан тўғри бўлган ҳакамлар гуруҳи бўйича танлов нисбатан кам.

"Навбаҳор" - "Локомотив" учрашувида тошкентлик ҳакамни ўйинга тайинлаш мантиқан нотўғри ва бунда нейтраллик талаблари бузилиши мумкин. Оддий мисол, дастлабки турдаги "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувига ҳам айнан мазкур жиҳат инобатга олиниб, тошкентлик ҳакам ўрнига нейтрал бўлган бухоролик Ильгиз Танташев тайинланганди.

Шу боисдан ҳам Намангандаги бўлажак учрашувга катта эҳтимол тошкентлик ҳакам тайинланмайди. Шунда нейтрал бўлган ҳакамлар ичидан учта рефери қолади: Темур Тўхтасинов (Андижон) ва Зокир Қодиров (Навоий). Ильгиз Танташев эса яқинда "Навбаҳор" ўйинин бошқариб катта эътирозлар остида қолган ва кеча ЎФА мазкур реферини ҳали бошланиши маълум бўлмаган қуйи лигага 1 ойга четлатди. Демак дастлаб Ильгиз Танташев варианти автоматик равишда йўқолади.

Иккинчи бошқариши мумкин бўлган, лекин водийдан бўлгани туфайли Намангандаги баҳсда андижонлик Темур Тўхтасинов "Навбаҳор" - "Локомотив" учрашувини бошқариш эҳтимоли нисбатан камроқ.

Энг катта эҳтимол сифатида учинчи вариант, Навоий шаҳридан бўлган Зокир Қодиров танлови ҳар тарафлама мазкур учрашувда ишлашга мантиқан тўғри келади. Шунингдек, ўйин босими ва марказийлиги тарафдан ҳам бу тўқнашувга бундай ўйинларда пишган ва мухлислар таъсирига тушиб қолмайдиган ҳакам керак бўлади. Зокир Қодиров эса бундай босим ва катта ўйинларни қандай бошқаришни биладиган хуштак эгаси саналади.

Оддий мисол, 2017 йилги мавсумдаги Қаршида ўтган катта шов-шувли, "Йил ўйини" эътирофига муносиб кўрилган "Насаф" - "Пахтакор" (4:0) учрашувида ҳам айнан Зокир Қодиров тайинланган ва беллашувни аъло тарзда бошқарганди.

Мазкур жиҳатларни инобатга олган ҳолда, Намангандаги бўлажак ўйинда Зокир Қодиров бригадаси ишлаш эҳтимолини юқори баҳоласа бўлади.

Тез орада ПФЛ келаси тур ўйинларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилади ва ушбу эҳтимолий назария қанчалик тўғри ёки нотўғри, марказий ўйинда ким ишлашига аниқ жавобни оламиз.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика