UZ

Сўнгги янгиликлар

10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  1 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  11 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун таҳминий таркиби  8 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  5 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37

“Навбаҳор” – “Локомотив” 2:0 “Mixed zone” Янгиликлар

“Навбаҳор” – “Локомотив” 2:0 “Mixed zone”

Куни кеча Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси суперлига 3-туридан ўрин олган учрашувда Тошкентнинг “Локомотив” жамоасини қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу учрашувдан сўнг “Навбаҳор” футболчилари ўз фикрларини билдириб ўтишди.


Ботирали Эргашев

“Авваламбор “Локомотив” жамоаси устидан ғалаба қозонганимиздан барча мухлисларимизни табриклайман. Агарда улар бизни қўллаб-қувватлашмаганида биз бундай натижа қайд этмаган бўлар эдик, назаримда. Шунинг учун ҳам мухлисларимизга раҳмат айтаман. “Локомотив” Ўзбекистондаги энг кучли жамоалардан бири. Рақибимиз устидан ишончли ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Бизни қўллаш учун стадионга ташриф буюрган мухлисларимизга катта раҳмат айтаман”, - дейди Ботирали Эргашев



Дилшод Жабборов

“Локомоти”га қарши жуда ҳам қийин ўйин кечди. “Темирйўлчилар” тажрибали жамоа, тўпни яхши назорат қилади. Жамоавий ўйин эвазига ғалаба қозондик. Мухлисларимиз катта ёрдам берди. Ушбу ғалабада мухлисларнинг ҳиссаси жуда ҳам катта. Стадиондаги муҳит аъло даражада. Бундай мухлислар кўз ўнгида ғалаба қозонмасак бўлмасди. Менимча “Локомотив”га омад етишмаяпти. ОЧЛ гуруҳ босқичида 2 дақиқада 2та тўп ўтказиб юбориб мағлубиятга учради. Бу вақтинчалик ҳолат. Ўйлайманки, кейинги ўйинларда ўзларига келиб олишади. Кейинги баҳсга ҳам аъло даражада тайёрланамиз”, - дейди Дилшод Жабборов


Даврон Ҳошимов

“Жуда ҳам қийин бўлган учрашувда ғалаба қозондик. “Локомотив” жамоаси қанчалик кучга эга эканини барча яхши билса керак. “Локомотив” футболчилари индивидуал маҳоратга эга. Шунга яраша ушбу учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандим. Биринчи маротаба Илҳом Мўминжонов қўл остида машғулот ўтказяпман. Аввал “Пахтакор” жамоасида фаолият олиб борган пайтимда Мўминжонов билан кўришиб турар эдик. Лекин машғулотларида деярли қатнашмаганман. Ушбу мураббий бизни “Локомотив”га қарши ўйинга ҳамма томонлама тайёрлади. Ҳаттоки ўйин куни ҳам енгил машғулот ўтказдик. Ушбу учрашувда ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Бу мухлисларимизнинг ғалабаси. Улар бизни бевосита стадиондан туриб қўллаб-қувватлаб туришди. Бизга мухлисларимизнинг қўллаб туришлари куч берди. Уларни кўриб янада кучимизга куч қўшилди. Бунинг учун мухлисларимизга катта раҳмат айтаман. Мухлисларимиз бизнинг асосий кучимиз”, - дейди Даврон Ҳошимов



Остон Ўрунов

“Жамоадошларим билан бир оила бўлганимиз учун “Локомотив”ни мағлубиятга учратдик. Ушбу баҳсда фақат ғалаба қозониш учун майдонга тушгандик. Барча футболчилар ўзига юклатилган вазифани ортиғи билан бажарди. Қўлга киритилган ғалабада мухлисларимизни ҳиссаси катта. “Локомотив” жамоасининг футболчилари кучли. Лекин Марат Бикмаев дарвозамиз олдида кўпроқ хавф туғдириб турди. Стадиондаги муҳит аъло даражада бўлди. Учрашувга ташриф буюрган мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаб тургани биз учун жуда ҳам катта куч бағишлади. Мухлисларимизга катта раҳмат айтаман”, - дейди Остон Ўрунов

Муаллиф :
Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика