UZ

Сўнгги янгиликлар

00:33Туркия кубоги. "Истанбул Башакшехир" ғалаба қозона туриб мағлубиятга учради ва мусобақадан чиқиб кетди, Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ҳаракат қилди  18 00:16Атланта шаҳри Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоси базаси вазифасини ўтайди  1 00:10"Комо" — "Интер". Италия кубоги ярим финал ўйини учун таркиблар маълум  1 00:05"Барселона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  10 00:04"Вулверхэмптон" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  0 23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  0 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3 18:39"Сурхон" Термизда аср ғалабасини қўлга киритиши мумкин  6

"Навбаҳор" легионери Кипрдан нега кетган? Янгиликлар

"Навбаҳор" легионери Кипрдан нега кетган?

"Лочинлар" матбуот хизмати қирғизистонлик Мирлан Мурзаевнинг трансферини эълон қилди.

Унинг карьерасига эътибор қаратсак, 2019 йил августида Шимолий Кипрнинг "Доган Турк Бирлиги" жамоаси билан шартнома имзолагани кўринади. Аммо ҳужумчи бир ойдан кейин "Дордой"га қайтиб кетган. Бу ўтишнинг ўзига хос тарихи бор.

Гап шундаки, дунё ҳамжамияти томонидан тан олинмаган Шимолий Кипр Турк Республикаси (1975 йилда ташкил топган) ФИФАга ҳам қабул қилинмаган. Бу мамлакат фуқаролари ФИФА ва УЕФА шафеълигида ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этолмайди.

Ўз навбатида ФИФА барча терма жамоа футболчиларига тан олинмаган чемпионатларда ўйнашни расман тақиқлайди. Агар шундай бўлса, қоидани бузган ўйинчи ўз терма жамоасидан четлаштирилади. Мирлан Мурзаев шу тақиқ туфайли Шимолий Кипрни зудлик билан тарк этишга қарор қилган.

Маълумот учун, Кипр оролининг жанубий қисмига жойлашган Кипр републикаси ФИФА аъзолигига қабул қилинган. Сиз ЕЧЛда кўриб ўрганган АПОЭЛ клуби мана шу давлат вакили ҳисобланади.

Oбуна бўлинг → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика