"Навбаҳор": Кенжаев акциясида қатнашамиз

Narzulla Saydullayev
28 окт 2014, 14:19
Собиқ футболчи Камолиддин Кенжаев учун хайрия акцияси бошланганлигини маълум қилинганди.
Ўтган вақт давомида бир қатор мураббий ва футболчилар Кенжаевга ёрдам бериш учун ўтказиладиган акцияда қатнашишларини билдиришганди. Бундай хайрия тадбирида “Навбаҳор” футбол клуби ҳам иштирок этишини ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Маълумот ўрнида Камолиддин Кенжаев автоҳалокат туфайли бир умрга ногирон бўлиб қолганлигини келтириб ўтиш жоиз. Агарда ўша машъум воқеа рўй бермаганида, Кенжаев ўзининг чиройли ўйинлари ва голлари билан минглаб мухлисларни хурсанд қилган бўларди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcnavbahor.uz