UZ

Сўнгги янгиликлар

01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  1 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  2 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  13 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  2 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  3 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  17 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0

"Навбаҳор" катта қадамни ташлади. "Пахтакор"да умид уйғонди. 3-турдан сўнг гуруҳлардаги вазият +жадвал Янгиликлар

"Навбаҳор" катта қадамни ташлади. "Пахтакор"да умид уйғонди. 3-турдан сўнг гуруҳлардаги вазият +жадвал

ОЧЛ гуруҳ босқичи учинчи турида Ўзбекистон номидан қатнашаётган 4та клубимиз турли натижаларни қайд этди.

ОКМК мағлубиятга учраб гуруҳдан чиқиш имкониятини деярли қўлдан бой берган бўлса, "Навбаҳор" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. "Насаф"да аламли мағлубият. "Пахтакор" эса учинчи турга келиб илк уч очкосини ишлади. Хўш, гуруҳларда вазият ўзгардими?


"А" гуруҳидаги ҳолат 

"Пахтакор" мусобақадаги дастлабки икки турдан сўнг гуруҳда охирги ўринни эгаллаб турганди. "Аҳал" устидан қозонилган ғалабадан сўнг жамоа иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Гуруҳдаги нариги ўйинда "Ал Айн" "Ал Файҳа"ни таслим қилди. Эндиликда 3та жамоада бир хил 3 очкодан мавжуд. Очколар тенг келган вазиятда жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги тўплар нисбати асосий планга чиқади. 

1. "Пахтакор". 3-2

2. "Ал Файҳа". 2-1

3. "Аҳал". 1-3

"Пахтакор" 20 йил аввал бўлгани каби ОЧЛ доирасида Туркманистон жамоасидан осонликча устун келди. 2003 йил Тачмурод Агамуродов бошчилигидаги "Пахтакор" "Ниса"ни мағлуб этганди (3:0). Жамоа энди 7 ноябрь куни Ашҳабодда "Аҳал" меҳмони бўлади. Ноябрь ойининг 28 санасида Шацких шогирдларини БААда "Ал Айн" имтихони ҳам кутиб турибди. 5 декабрь куни Тошкентда "Ал Файҳа"ни қабул қилади. Гуруҳдан фақат энг яхши 3та иккинчи ўрин эгалари чиқишини эслатиб ўтиш жоиз. 


"B" гуруҳидаги ҳолат

"Насаф" 2та турдан сўнг пешқадам бўлиб турганди. "Шаржа" билан ўйиндаги ғалаба эса етакчиликни мустаҳкамларди. Сафардаги мағлубиятдан сўнг "Шаржа" билан жой алмашди. Шунга қарамай, "аждарлар" айни пайтда энг яхши иккинчи ўринлар рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. 6 ноябрь куни БАА жамоаси Қаршига келади. Умид қиламизки, "Насаф" меҳмондаги мағлубиятга реванш олишни уддасидан чиқади. 

"Аждарлар" БАА клубларига қарши ОЧЛдаги 5 мағлубиятини қабул қилиб олди. Қизиқ ҳолат шуки, буларнинг барчаси Рўзиқул Бердиев даврида юз берган. 

Ўзбек клублари ОЧЛда "Шаржа"ни мағлубиятга учрата олаётгани йўқ. 2021 йил "Пахтакор" "Шаржа" билан икки ўйинда фақат бир очко қўлга киритганди (1:1, 1:4). 


"С" гуруҳидаги ҳолат 

ОКМК гуруҳдан чиқиш имкониятини деярли йўқотди, дея оламиз. Жароҳатлар гирдобида қолган жамоа учун асосий эътибор нуқтаси Ўзбекистон кубоги финали бўлиши табиий. Унгача эса таркибдаги йўқотишлар масаласини ҳал қилиб олиш керак бўлади. Кейинги 3та ўйинда ОКМК 9 очко жамғарган тақдирда ҳам иккинчи ўрин учун имконият бўлмаслиги мумкин. Қолган жамоалар шунчаки қараб турмайди-ку! 

Ўзбекистон клублари ОЧЛда 2016 йилдан буён "Сепахон"ни мағлуб эта олмаяпти. Сўнгги бор "Локомотив" исфахонликлардан устун келганди.

07.07.2022. "Пахтакор" - "Сепахон" 1:3

22.04.2022. "Сепахон" - "Пахтакор" 2:1

23.10.2023. ОКМК - "Сепахон" 1:3

 Ушбу клуб ОЧЛ доирасида мамлакатимизда олтинчи марта майдонга тушди ва иккинчи бор ғалабага эришди. 

"Сепахон" клубининг ОЧЛ доирасида Ўзбекистондаги барча ўйинлари: 

2004 "Нефтчи" - "Сепахон" 1:3

2008 "Бунёдкор" - "Сепахон" 2:0

2009 "Бунёдкор" - "Сепахон" 2:2

2010 "Пахтакор" - "Сепахон" 2:1

2016 "Локомотив" - "Сепахон" 1:0 

2023 ОКМК - "Сепахон" 1:3

"D" гуруҳидаги ҳолат

"Навбаҳор" дадил одимлашда давом этяпти. "Нассажи Мазандаран" устидан қозонилган ғалабадан сўнг 7 очко билан иккинчи ўринда қолди. Иккинчи ўринлар рейтингида "лочинлар" биринчи бўлиб турибди ва кейинги босқичига чиқиш учун жуда яхши имкониятга эгалар.

"Нассажи Мазандаран" ва "Мумбай Сити" майдонидан ғалаба билан қайтишини тахмин қилсак, гуруҳ ғолиблигини "Ал Ҳилол" билан ўйин ҳал қилади. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика