

“Водий дерби”сида ортирилган чарчоқларни ёзган жамоамиз аъзолари бугун “Сўғдиёна” билан ўтадиган навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлашади. Жиззахда бўлиб ўтадиган ўйинга ҳозирлик Тошкентда олиб борилади. Айни пайтда футболчиларимиз пойтахтда тўпланишга улгуришди. Бироздан сўнг эса машғулот ҳам бошланади. Жамоамизнинг бу сафарги йиғини ҳам “Геофизика” қароргоҳида бўлиб ўтади. 21 август куни эса жамоамиз делегацияси Жиззах сари йўлга тушади. 22 август куни эса Жиззахдаги ўйингоҳда 19-турдан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.



