"Навбаҳор" иккинчи даврани кетма-кет икки ғалаба билан бошлаган ягона жамоа
14 авг 2017 16:16
Янгиликлар


"Навбаҳор" иккинчи даврани кетма-кет икки ғалаба билан бошлаган ягона жамоа
5 август куни олий лиганинг иккинчи давра баҳсларига старт берилди ва ҳозирча иккита тур ортда қолди.
Наманганнинг бош жамоаси "Навбаҳор" 16-17 турларда юз фоизлик натижа қайд этиб кетма-кет иккита ғалабага эришди. Илҳом Мўминжонов бошқарувидаги жамоа аввалига сафарда "Обод"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, кейинги тур "Қизилқум" устидан 3:2 ҳисобида зафар қучди.
Ўтган икки турда бошқа бирорта клуб бундай натижа кўрсата олмади. Олий лига аутсайдери бўлиб турган "Обод" эса аксинча натижа кўрсатиб, дастлабки икки ўйинда ютқазиб қўйди.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар