«Навбаҳор» иккинчи даврага тайёргарликни бошлади. Жамоани иккинчи даврага ҳозирча ким тайёрламоқда?

Khoja
13 июл 2024, 07:34
«Навбаҳор» клуби Суперлиганинг иккинчи даврасига тайёргарликни бошлади.

«Бугунги «Марказий» стадиони майдонида бўлиб ўтган машғулотни мураббийлар – Дмитрий Ан ва Шерзод Жўраевлар олиб боришди. Уларга машғулотлар жараёнида клубимиз техник директори Мустафо Байрамов ҳамда дарвозабонлар мураббийи Шавкат Абдухўжаевлар ёрдамлашишди.

Айтиш лозимки, «Навбаҳор»ни ҳеч қайси футболчи тарк этмади ва қолган ўйинчиларнинг «лочинлар» ихтиёрига эртага ҳамда якшанба куни етиб келишлари кутилмоқда. Иккинчи давра баҳсларига тайёргарлик 14 июлдан бошлаб, тўлиқ таркибда олиб борилади», — дейилган жамоанинг матбуот хизмати томонидан берилган хабарда.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: https://t.me/fcnavbahor

Сўнгги янгиликлар

Барча ›