UZ

Сўнгги янгиликлар

15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  0 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  1 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  2 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  5 11:42"Насаф"да нима гаплар?  14 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  16 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  4 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  18 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  2

"Навбаҳор" фақатгина бир марта "Локомотив" майдонида ғалабага эришган Янгиликлар

"Навбаҳор" фақатгина бир марта "Локомотив" майдонида ғалабага эришган

Суперлиганинг 27-тури доирасидан ўрин олган қизиқарли тарзда кечиши кутилаётган беллашув “Локомотив” ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси “Навбаҳор” клубини қабул қилади.  Ўйин соат 18:00да старт олади.

Шу ўринда ушбу икки жамоанинг ўзаро учрашувлари тарихига эътибор қаратадиган бўлсак,  “Локомотив” шу пайтга қадар “Навбаҳор”га қарши 28та ўйин ўтказган.  Ўзаро ўйинларнинг 15тасида “темирйўлчилар” жамоаси зафар қучган.  8та беллашувда эса “лочинлар”нинг “қўли баланд” келган.  Яна 5та ўйин эса дуранг билан ниҳоясига етган.

“Локо” футболчилари ушбу рақиб дарвозасини ҳозиргача 50 марта ишғол этишган бўлса, ўз дарвозасидан эса 39 бор тўп ўтказиб юборган. “Локомотив”нинг “Навбаҳор” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2016 йилги мавсум иккинчи даврасида қайд этилган – 5:0.

“Темирйўлчилар” ўз майдонида “Навбаҳор” билан ўтган 14 баҳснинг 11тасида ғалаба қозонган бўлса, 2 баҳсда томонларнинг кучи тенг келган. “Лочинлар”нинг “Локо” майдонидаги ягона ғалабаси  2010 йилнинг 24 апрелида қайд этилган.

Ўтган босқичдаги “Локомотив” стадионида кечган баҳс 3:1, “Навбаҳор” мезбонлигидаги ўйин эса 2:0 ҳисобида якунланган.

Факт: “Локомотив” иккинчи босқичда очко йўқотмаган ягона жамоа бўлиб турибди.
“Локомотив” миллий чемпионат доирасида ўз майдонида ўтган сўнгги 16 баҳсда ютқазмади.
“Навбаҳор” сафарда ўтган сўнгги 5 ўйинда фақатгина мағлубиятга учради. Жамоанинг сўнгги сафар ғалабаси 6 май куни Бухорода қўлга киритилган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика