"Навбаҳор" эртага Россиянинг учинчи дивизиони клубига қарши ўйнайди. Ундан кейинги рақиб "Урал"

Narzulla Saydullayev
11 фев 2021, 22:08
Туркиянинг Белек шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини давом эттираётган “Навбаҳор” жамоаси навбатдаги назорат ўйинини Смоленскнинг “Красный” клубига қарши ўтказишни режалаштирган.

Мазкур учрашув 12 февраль Тошкент вақти билан соат 16:00 га белгиланган.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, гарчи Смоленск жамоасининг номи “Красный” (“Қизил”) бўлсада, клубда қизил рангга алоқадор ҳеч нима йўқлигини кўриш мумкин. Жамоанинг асосий либослари ва логотипидаги ранглар яшил-қорадан иборат бўлиб, клубнинг лақаби – “Бўрилар”.

Шунингдек, “Навбаҳор” 16 февраль санасида ҳам яна бир назорат-синов ўйинини ўтказишни режалаштирган. Шу куни жамоамизга машғулотларни Туркияда давом эттираётган Россиянинг бошқа бир вакили - Екатеринбургнинг “Урал” жамоаси рақиблик қилади.

Ушбу ўртоқлик ўйинлари орқали “Навбаҳор” мураббийлари ихтиёрларида бўлиб турган барча футболчиларнинг имкониятларини синовдан ўтказишни мақсад қилишган.



“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.





Реклама







Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcnavbahor.uz