UZ

Сўнгги янгиликлар

18:12ПФЛ Ўзбекистон Суперлигаси 2025 интросини тақдим этди  0 17:54"Нефтчи": 4 мингга яқин йиллик абонемент сотиб бўлинди  5 17:47"Зенит" - ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибда  1 17:36Бу қизиқ! "Манчестер Сити" Бразилия U-17 ва Аргентина U-17 сардорларини ўз сафига қўшиб олди  1 16:22Суперлиганинг 3-тур ўйинлари саналари маълум бўлди  0 16:13Инфантино: "Трамп Россияни ЖЧ-2026да иштирокини кўриб чиқишни сўрагани йўқ"  5 14:52Азалий рақиблар қарама-қаршилиги: "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" ўйинига тайёрмисиз?  21 14:29"Челси" 17 ёшли футболчи учун 15 млн. евро тўлайди  2 14:07"Атлетико" раҳбари Сересо Перес ҳақида: "Реал" тарихидаги энг яхшиси"  16 13:17Пике: "Реал" ва "Барселона" бир-бирига керак"  18 12:45Саудия Арабистони чемпионатида Тоуни ва Бензема Роналдуга деярли етиб олишди  7 12:17"Реал" "Арсенал" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 11:55Аморим МЮ ўйини ҳақида: "Баъзида ижобий жиҳат топиш қийин бўлади"  1 11:50Интервью. Февзи Давлетов: "Тизимли ўйинимизни сақлаб қолдик. Трансферлар? Айнан керакли позицияга футболчи олинди"  3 11:30Рустам Хожаев: "Осиё кубоги мезбонлиги Марказий Осиё футболи ривожи учун жуда катта туртки бўлади"  7

“Навбаҳор” – “Динамо”: Учрашувдан сўнг Янгиликлар

“Навбаҳор” – “Динамо”: Учрашувдан сўнг

Учрашувдан сўнг “Динамо” жамоаси бош мураббийи Олег Тюлькин ва “Навбаҳор” футбол клуби спорт директори Анвар Солиевлар ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишди.
Олег Тюлькин (“Динамо” жамоаси бош мураббийи): - Ҳар икки жамоа учун учрашув қийин кечди. Муросасиз кураш остида кечган ўйинда “Навбаҳор” бироз омадли чиқди ва ғалабани қўлга киритди. Учрашувда юзага келтирилган имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Наманганликлар эса вазиятдан самарали фойдаланиб мақсадга эришишди. Назаримда бугунги баҳс мухлисларга манзур бўлди деб ўйлайман. Фурсатдан фойдаланиб, Самарқанддан келиб жамоамизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтаман. Футболчиларимиз ўтказиб юборилган голдан кейин фаолликни ошириб, бир қатор ҳужумлар ташкил этишди. Яхшигина имкониятлар бўлсада вазиятлардан фойдаланиш насиб этмади. Ҳакамлар ҳаракатини муҳокама қилмайман. Уларни назорат қиладиган масъуллар бор. Шу сабабли баҳони улар бергани яхши. Давралар оралиғида бошқа клублардан ижарага олинган футболчилар жамоамизни тарк этишди. Айнан шу сабабли жамоада ҳамжиҳатлик ўзаро боғлиқлик етишмаяпти. Айнан шу сабабли натижаларимиз ижобий кўриниш олмаяпти. Жамоага қўшилган футболчиларни таркибга қўшилиб кетишлари учун бироз вақт керак. Аслида учрашувларни ёмон ўтказмаяпмиз. Шундай бўлсада, гол уриш борасида ишларимиз юришмаяпти.

Анвар Солиев (“Навбаҳор” футбол клуби спорт директори)
: - Бугун қийин ўйин бўлишини олдиндан билардик. “Динамо” жамоаси иккинчи даврани муваффақиятсиз бошлаган бўлсада, яхши жамоалардан бири. Самарқандликлар буни биринчи даврада исботлашга эришишди. Рақиб қандай бўлишидан қатъий назар учрашувда ғалабани қўлга киритишимиз талаб этиларди. Якунда мақсадимизга эришиб уч очкони қўлга киритиб, мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлишини таъминладик. Ўз навбатида ишқибозларимизни ютуқ билан хушнуд этдик. Футболчиларимиз 90 дақиқа давомида бор куч ва маҳоратларини ишга солиб ҳаракат қилишди. Бунинг учун йигитларга раҳмат айтаман. Кейинги учрашувларда ҳам худди шундай ғалабаларни қўлга киритиб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз. Самарқандликларнинг ўйин услубини синчиковлик билан ўрганиб чиққандик. “Динамо” асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, қарши ҳужумларга умид қиладиган жамоалар сирасига киради. Меҳмонлар бугун бизга муносиб тарзда қаршилик кўрсатишди. Шу сабабли уларда ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Лекин, жамоамизда биринчи бўлимни ўзида гол уриш учун учта яхшигина вазият юзага келганди. Шундай бўлсада, футболчиларимиз астойдик ҳаракат қилиб, уч очкони қўлга киритишди. Ғалабамиз замирида меҳнат ётибди деб ўйлайман. Ижобий натижа учун интилганимиз сабабли якунда ютуқни қўлга киритдик.
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика