
Бугун футболчилари бир маҳаллик машғулотда қатнашишди. Эртага эса машғулотлар икки маҳал ўтказилади. 28 декабрь куни дастлабки йиғин якунига етади. Айнан шу куни жамоамиз биринчи лига вакили Уйчининг “Хотира-79” жамоасига қарши назорат ўйинида майдонга тушади. Учрашув ўтказиладиган ўйингоҳ масаласи ҳозирча очиқ турибди. Шу сабабли бу ҳақда кейинроқ аниқ маълумот бериб ўтамиз. Эртадан ёшларимиз ҳам қисқа муддатли йиғин ташкил этиш мақсадида тўпланишади. Мураббийлар штабининг қарорига кўра келгусида ёшларимиз билан Мустафо Байрамов ва Шуҳрат Қорабоевлар иш юритадиган бўлишди.