UZ

Сўнгги янгиликлар

17:07Гвардиола "Челси" билан ўйинда икки ҳимоячисидан айрилди  1 16:50"Бу клуб менинг уйим эди. Келажакда ҳам шундай бўлиб қолади". Сергеев "Пахтакор" билан хайрлашди  3 16:44Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  30 16:32Нурилло Тўхтасинов: "Вадим Абрамовнинг қўлида 3 йил ўйнаганман. Самарқандда мухлисларни хурсанд қилишимиз керак"  0 16:10"Сўғдиёна" Грузиянинг 2 карра чемпионига қарши баҳс юритади  1 15:52Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди  1 15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  3 15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  8 15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  10 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  19 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  3 14:33"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0 13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  3 13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  9

"Навбаҳор": Акбар Саттаев рўйхатдан ўтказилди Янгиликлар

"Навбаҳор": Акбар Саттаев рўйхатдан ўтказилди

Кеча олий лигада футболчиларнинг рўйхатдан ўтказишни сўнгги куни эди.
Давралар оралиғида жамоамиз аввалига олти нафар футболчини рўйхатдан ўтказганди. Трансфер дарчаси ёпилгунга қадар мураббийлар штаби сафга яна бир футболчини қўшиб олишни мақсад қилишганди.

Бу борада асосий номзод сифатида Қаҳрамон Маҳаммаджонов эътироф этилаётганди. Ҳуқуқий жиҳатдан “Навбаҳор”га тегишли бўлган Қаҳрамон мавсум бошида мунтазам равишда ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида, Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси сафига ижара асосида бориб қўшилганди. Пўлатов “Бунёдкор”га қайтган мураббийлар марказий ҳимоядаги рақобатни ошириш мақсадида Маҳаммаджоновни жамоага қайтаришни кўзлашганди. Бироқ, футболчи мавсумни “Шўртан”да якунлашини маълум қилиб, раҳбариятдан рухсат олди. Қолаверса, олий лигага чиқиш учун жиддий тарзда курашаётган ғузорликлар ҳам ҳимоячи билан хайрлашишни исташмади.

Ёшлар биринчилигидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бухоро” жамоалари ўртасидаги учрашувни томоша қилган футболчи йилни “Шўртан”дан якунлашга қарор қилганлигини айтиб, мавсум якунига етгач жамоага қайтишини билдирди. Маҳаммаджонов “Шўртан”да қолишга қарор қилганлиги боис мураббийлар штаби раҳбарият билан келишган ҳолда трансфер дарчасининг сўнгги кунида “Гулистон”дан жалб этилган ҳимоячи Акбар Саттаевни рўйхатдан ўтказишга қарор қилишди. Шу тариқа Саттаев иккинчи даврада “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика