UZ

Сўнгги янгиликлар

22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  0 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  0 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  47 21:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди  24 21:10Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  3 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  18 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  12 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  3 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  11

"Навбаҳор": Абдураҳмонов машғулотларда қатнашмоқда Янгиликлар

"Навбаҳор": Абдураҳмонов машғулотларда қатнашмоқда

Яна икки кундан кейин жамоамиз аъзолари Чирчиқда ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинини якунлашади. Чирчиқдаги йиғин “Қўқон-1912” жамоасига қарши бўлиб ўтадиган назорат учрашуви орқали якунланади.

Шундан сўнг жамоа аъзоларига икки кунлик таътил эълон қилинади. 22 июлдан яна машғулотларга киришилади. Навбатдаги йиғин эса пойтахтда ташкил этилади. Бу йиғин давомида иккита назорат учрашувини ўтказиш ҳам режалаштирилган. Хусусан 24 июль куни Самарқанднинг “Динамо” клуби, 26 июль куни эса Ғузорнинг “Шўртан” клуби билан баҳс олиб борилади.

Таркиб хусусида гап кетганида, бугун жамоа сафига чемпионат биринчи ярмини Муборакнинг “Машъал” клубида ўтказган футболчи Достон Абдураҳмоновни қўшилганлигини айтиб ўтиш жоиз. Абдураҳмонов мавсум иккинчи ярмини жамоамизда ўтказишга яқин турибди. Жамоамиз футболчиси Азамат Бобожоновни ўзига бошқа жамоа қидириши мумкинлиги борасида тарқатилган хабарга бош мураббий Бахтиёр Ашурматов қуйидагича изоҳ берди:

“Бобожонов жамоамиз машғулотларида қатнашмоқда. Демак, Азамат иккинчи даврани ҳам “Навбаҳор”да ўтказади. Шундай экан уни бошқа жамоаларга ўтиши мумкинлиги борасидаги гап-сўзлар ҳеч қандай асосга эга эмас”.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика