"Навбаҳор" 21 асрда илк бор "Пахтакор" стадионида ғалаба қозонди
28 окт 2023 15:07
Янгиликлар
"Навбаҳор" 21 асрда илк бор "Пахтакор" стадионида ғалаба қозонди
"Навбаҳор" кеча Суперлиганинг 23-турида Тошкентда "Сурхон"га қарши майдонга чиқди.
"Пахтакор" стадионида кечган учрашувда Самвел Бабаян шогирдларининг қўли баланд келди (2:1). Шу тариқа "Навбаҳор" 21 асрда биринчи маротаба "Пахтакор" стадионида ғалабага эришди. Сўнгги бор "лочинлар" 1995 йилги мавсумда "Пахтакор" стадионида "шерлар"ни мағлуб этишни уддалай олганди. Тушунтириш бериб кетамиз, 2020 йил карантин сабабли Тошкентда ўтган марказлашган форматдаги Суперлигада "Навбаҳор" "Жар", ТТЙМИ, "Локомотив" стадионларида рақиблар билан куч синашган.
ПАХТАКОР - НАВБАҲОР 1:2
06.09.1995. 21-тур. 7000 томошабин
Голлар: Абдуқаҳҳор Маъруфалиев 1:0 - Олег Шацких 1:1, Зафар Мусабоев 1:2

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар