10 йилдан буён "Пахтакор"да ўйнаётган футболчига "Навбаҳор" қизиқмоқда

Narzulla Saydullayev
16 дек 2018, 11:22
Наманганнинг "Навбаҳор" клуби янги мавсумдан олдин ўз таркибини кучайтиришга жиддий бел боғлаган.

Олинган маълумотларга кўра, Андрей Канчельскис бошчилгидаги "лочинлар" "Пахтакор" клуби аъзоси Владимир Козакка қизиқиб қолишган.

Маълумот учун, Козак 10 йилдан буён узлуксиз равишда "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бу мавсум футболчи Суперлигада 21та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›