Навас ПСЖдан кетишни истамоқда

Mirjalol Normatov
24 апр 2022, 11:15
ПСЖ раҳбарияти дарвозабон Кейлор Наваснинг кетишига тайёр.

Сўнгги пайтларда Жанлуижжи Доннарумма жамоанинг асосий посбонига айланиб бораётгани сабабли Кейлор бошқа жамоа таркибида ўзини синаб кўрмоқчи.

Олдинроқ посбон ўз интервьюсида ротацияда синаб кўрилаётганидан мамнун бўлмаётганини айтганди. Унинг клуб билан келишуви яна бир мавсум амал қилади.

Ушбу мавсумда Навас чемпионатнинг 18 ўйинида қатнашиб, 15 гол ўтказиб юборди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›