«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Самир Насрининг ортиқча вазни туфайли машғулотлардан четлатилганини рад этди.
"Насри ўтган мавсумда соғлиғидаги муаммолар туфайли кам ўйнаганди. Бу яна такрорланишини истамаймиз. Шу сабабли, унга маълум вақт алоҳида ишлаши лозим", - дейди Гвардиола.