Насри: "Фаолиятим якунланди деб ўйлагандим"

Mirjalol Normatov
12 янв 2019
"Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Самир Насри дисквалификация вақтидаги ҳаёти ҳақида гапирди.

"Мени 4 йилга футболдан четлатишлари ҳам мумкин эди. Ўша вақтларда фаолиятим якунланди деб ўйлагандим. Шу боисдан бошқа ишларни режалаштириб юргандим, бизнес, савдо-сотиқ, бренд... Аммо "Вест Хэм" менга ажойиб имкониятни тақдим қилди. Бундан жуда ҳам хурсандман", - деди хавбек.

Франциялик футболчи антидопинг қоидаларини бузгани учун бир йилга яқин муддатни дисквалификация сабабли ўтказиб юборди. Унинг лондонликлар билан шартномаси ушбу мавсум якунлангунга қадар давом этади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports