UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешни КЧЖгача ўз сафига қўшиб олмоқчи. Саудияликлар МЮ катта таклифни қабул қилиши мумкин деб ҳисоблайди (ESPN)  0 18:56Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистонни мағлуб этди  1 18:53Расман: Ирисметов ва Беғамов "Нефтчи"ни тарк этди  8 17:56"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧда ғалаба қозонса, футболчиларнинг ҳар бирига 1 миллион евродан мукофот пули беради  12 17:20Хави "Олтин тўп" ютмагани ҳақида: "Ўзимни Месси ва Роналдудан устун деб ҳисобламайман, мен ўйинларни якка ўзим ютиб олишга қодир эмас эдим"  8 17:20Тўйини ҳам қадрдон клубида ўтказган "ўзбек Фергюсони" 78 ёшда!  11 16:59Муҳаммадали Ўринбоев: "Франция — Европанинг топ жамоаси, саралашга тайёр ҳолатда борамиз"  8 16:45Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч кимдан қўрқмаймиз, лекин ҳар бир рақибга ҳурмат билан ёндашамиз"  1 16:24"Арсенал" 80 млн. евролик трансфер бўйича музокара ўтказмоқда  3 16:05Мажид Ҳасан: "Узоқ вақтдан бери мағлубиятга учрамай келаётган Ўзбекистонга қарши икки баравар куч билан майдонга тушишимиз лозим"  8 15:40Али Хасиф: "Ўзбекистон енгиб бўлмас тўсиқ эмас"  19 15:24Аллегри "Милан"га қайтди  2 15:12"Реал" янги футболчисини эълон қилди  33 15:03БАА терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11 14:44Эшитдик-да! "Нефтчи" раҳбариятида истеъфо  18

“Насаф”нинг ОЧЛдаги рақиби йиғинни якунига етказди Янгиликлар

“Насаф”нинг ОЧЛдаги рақиби йиғинни якунига етказди

“Насаф” жамоасининг ОЧЛ-2013 плей офф босқичидаги рақиби Қатарнинг Доха шаҳри “Ал-Жайиш” жамоаси ҳақидаги янгиликлар ҳам мухлисларни қизиқтиришини ҳисобга олиб, бундан буён ушбу жамоага оид янгиликлардан сайтимиз орқали ёритиб боришни мақсад қилдик.
“Ал-Жайиш” жамоаси бугун Қатар Юлдузлар Лигаси биринчи даврасидан сўнг танаффусда ўзининг Уммонда бўлиб ўтган бир ҳафталик йиғинини якунига етказди.

Жамоа кеча шунингдек Уммоннинг “Ал-Сувайқ” жамоасига қарши назорат учрашувини ҳам ўтказди. Учрашув дуранг натижа билан 2:2 ҳисобида якун топди. “Ал-Жайиш” жамоасидан голларга франциялик легионер Брюс Кембо Экако ва бразилиялик легионер Вагнер Ренарлар муаллифлик қилган. Аввал 2:1 ҳисобида олдинда бораётган Резван Луческу (“Ал-Жайиш” жамоаси мураббийи) шогирдлари сўнгги дақиқаларида ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлишган ва натижада учрашув дуранг натижа билан якунланган.

Уммонда бўлиб ўтган йиғинда жамоанинг 25 футболчиси иштирок этди, булар: Фахд Юнус Ахмад, Иванилдо Родригес, Абдулла Айеш, Андерсон Мартинс, Али Санад Ал-Нуаими, Рами Фаёз, Усам Ризқ, Абдураҳмон Абкар, Жозеф Кей, Мухаммад Абдулла Mтнана, Сеул Ки Го, Вагнер Ренар, Мажид Мухаммад, Мухамад Ал Саид Абдул Муталлиб, Калу Уче, Мухаммад Мунтари, Мухаммад Ал-Жабри, Холид Абдул Рауф, Диаб Аннаби Kембо, Икуко Жерайс, Брюс Кембо Экако, Валид Абдул Раҳмон, Абдулла Ал-Салом, Абдулазиз Ал-Буайнайн, Жассим Шейнин.

Қатар Юлдузлар Лигаси иккинчи давра учрашувлари 10 январдан давом эттирилади. Шу куни “Ал-Жайиш” жамоаси 14-турни ўз майдонида “Ал-Араби” жамоасига қарши ўтказади.

Ушбу хабар клуб расмий сайтидаги маълумотлар асосида тайёрланди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика