UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:58"Реал Мадрид" — "Реал Бетис". Таркиблар маълум  3 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  0 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  1 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  7 16:21"Лидс" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  11 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  3 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  2 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0

“Насаф”нинг ОЧЛ гуруҳидаги рақиби “Ал-Аҳли” клубида мураббий ўзгаради Янгиликлар

“Насаф”нинг ОЧЛ гуруҳидаги рақиби “Ал-Аҳли” клубида мураббий ўзгаради

Айни пайтда БААнинг Дубай шаҳридаги “Ал-Аҳли” клубини руминиялик мутахасис Козмин Олариу бошқариб келаётган эди.
Ушбу мутахасисга яқинда Саудия Арабистони Футбол Федерациясидан таклиф тушди. Бу ҳақда у: "Клубимизга Саудия Арабистони Футбол Федерациясидан қўнғироқ бўлди ва мени миллий терма жамоани Австралияда бўладиган Осиё кубоги мусобақаларига тайёрлашда ёрдамимга муҳтож эканликларини билдиришди, албатта мен учун бу таклиф жуда ёқимли, шунингдек "Аль-Аҳли" клуби раҳбарияти менга рухсат бермаганда ушбу клубда фаолиятимни давом эттирар эдим. Чунки, ҳали клуб билан амалдаги шартномам мавжуд. Аммо ҳар бир мутахисга бўлгани каби мен учун ҳам ҳар қандай жиддий таклифлар ёқимлидир",-дейди руминиялик мутахасис. У шунингдек, "Ал-Аҳли" клубини "Банияс" билан навбатдаги, 20 декабрда бўладиган 13-турдан сўнг тарк этишини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мутахасис "Ал-Аҳли" клубини 2011 йилдан бўён бошқариб келади. Ўтган мавсумда ушбу мутахасис қўл остидаги "Ал-Аҳли" БАА чемпионлик шоҳсупасини эгаллади.Шунингдек, ушбу мураббий Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" (2007/2008) ва Қатарнинг "Ас-Садд" (2010) клубларини бошқарган.

Клуб расмий сайтида жамоага бундан бўён ким бош мураббийлик қилиши тўғрисида ҳозирча маълумот берилмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика