"Насаф"нинг беш нафар футболчиси эркин агентга айланди

Оқил Абдубарноев
7 дек 2023, 21:34
Ўйинчиларнинг келгуси режалари ҳозирча номаълум.

"Насаф" клубининг беш нафар футболчиси эркин агентга айланди. Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаевнинг ёзишича, Ойбек Бозоров, Суҳроб Нуруллоев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Баҳром Абдураҳимов ва Марко Станоевичнинг клуб билан тузган шартнома муддати якунига етган. 

Қаршиликлар мазкур футболчилар билан янги битим тузиш-тузмаслиги ҳозирча маълум эмас.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia