

"Ален Машович "аждарлар" таркибига қўшилиши ҳақида маълумот берган эдик. Қашқадарё клуби трансфер ойнасининг охирги кунида 5-легионерни ҳам ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Айни пайтда тожикистонлик Шериддин Бобоев билан музокара ўтказилмоқда.
Маълумот учун, 1999 йилда туғилган форвард охирги 5 ойни Қозоғизстоннинг "Мактаарал" клубида ўтказиб, июлнинг бошида эркин агентга айланди. Премьер-лигада 442 дақиқа ўйнаган Бобоев рақиб дарвозасига йўл топа олмаган.
23 ёшли ҳужумчи айни пайтда Тожикистон терма жамоасидан ҳам доимий равишда чақирув олади. У ўтган йилни Малайзияда ўтказган эди.
Факт: Шериддин Бобоев 2019 йилда Тожикистон чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлган", — дейилади хабарда.

Oбуна бўлинг → ФА| футбол АНАЛИЗИ



