"Насаф": Журналистлар диққатига!

Narzulla Saydullayev
4 май 2015
ОЧЛнинг 6-турида “Насаф” Қаршида Саудия Арабистонининг “Ал Аҳли” жамоаси билан куч синашади.
“Насаф” устози Рўзиқул Бердиев иштирокида ўйин олди матбуот анжумани бугун соат 16:15 да “Марказий” стадион матбуот анжуманлари залида ўтказилади.  Жамоамизнинг ўйин олди расмий машғулоти бугун соат 11:15 да “Марказий” стадионда бошланади.

Меҳмонлар бугун кечки пайт чартер рейс орқали Жидда шаҳридан Қаршига етиб келишади.  Шу сабабли меҳмонлар мураббий иштирокида матбуот анжумани соат 19:00 га белгиланган.

Ҳар иккала жамоа масъуллари иштирокида менежерлар митинги эртага 5 май куни соат 11:00 да бошланади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz