UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўзлари туғилган ҳудудлардаги академияларга ташриф буюришди  0 12:17Расман: Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  0 12:06Нега? "Брюгге"нинг 22 ёшли футболчиси МЮга "йўқ" деди  0 11:58Делап "Челси"да омадсиз ҳисобланган 9-рақам ҳақида: "Бундай нарсаларга ишонмайман"  0 10:50“Барселона“ Маркус Рэшфорд бўйича бир қарорга келди  2 10:23“Ливерпуль“ яна тўртта трансферни амалга оширмоқчи  5 09:57“Краснодар“ футболчисига МЮ ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда  2 09:30Неймар “Сантос“ билан янги шартнома имзолади. Унинг янги маоши маълум  1 09:01Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир чорак финалчи аниқланади  2 08:30Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди  3 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. Навбатдаги нимчорак финалчилар маълум  6 07:21Франциянинг номдор жамоаларидан бири Лига 2 га тушириб юборилди  3 02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  16 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  1 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  8

"Насаф": Ёшларимиз сўнгги дақиқаларда ғалабадан маҳрум бўлди... Янгиликлар

"Насаф": Ёшларимиз сўнгги дақиқаларда ғалабадан маҳрум бўлди...

Бугун ёшлар лигасида 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
"Насаф" ўз уйида "Бухоро"ни қабул қилди. 21-дақиқада футболчиларимиз ўз жарима майдончасида қўполлик ишлатишди. Азизбек Муротов пеналтини аниқ амалга ошириб ўйинда ҳисобни очди. 33-дақиқада чап қанотдан узатиб берилган тўпни марказий ҳимоячимиз Самандар Шукруллаев боши билан дарвозага аниқ йўллади. Жаҳонгир Жумаев 60-дақиқада дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бораётган Дониёр Нарзуллаевга нисбатан ўйин қоидасини бузди ва бош ҳакам томонидан майдондан четлатилди. 78-дақиқада мезбонларнинг чап қанотдан бошланган ҳужуми гол билан якунланди. Бу сафар захирадан майдонга тушган Диёр Каримов дарвозабоннинг қўпол хатосидан кейин “Бухоро” дарвозасини қийинчиликсиз ишғол этди. Сўнгги дақиқалар ўтиб бораётган бир пайтда чап қанотдан бошланган ҳужумни Мирфайз Муҳиддинов дарвозага аниқ йўллади. Дарвозабон тўпни ушлаб олишга эришган бўлсада, тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтишга улгурган эди...


Ёшлар лигаси. 3-тур. 28.03.2014.

“Насаф” – “Бухоро” 2:2 (1:1)

Қарши.  томошабин.

Ҳакамлар:
Игорь Гормашов (Тошкент), Артём Калинин (Қарши), Фирдавс Норсафаров (Қарши), Наим Қосимов (Қарши).

Назоратчи: А.Попов.

“Насаф”:
30. Ўткир Юсупов, 2. Акбар Муродов (55. Жўрабек Маннонов, 90), 3. Самандар Шукруллаев, 4. Самандар Очилов, 8. Сирожиддин Қўзиев, 9. Дилшод Хушбаков (10. Акмал Олимов, 70), 16. Дониёр Нарзуллаев (13. Жавлон Рамазонов, 87), 17. Ислом Рашидхонов (7. Шароф Муҳиддинов, 58), 20. Нажмиддин Нормуродов (20. Диёр Каримов, 75), 22. Фаёз  Азимқулов, 33. Дилмурод Жумаев (11. Бобур Абдуҳолиқов, 84).

Захирадагилар: 1. Михаил Наумов,

“Бухоро”: 1. Мақсуд Шабанов, 2. Адиз Очилов, 3. Жаҳонгир Жумаев, 4. Умрулло Рамазонов, 6. Азамат Солиев (19. Мансуржон Файзуллаев, 68), 7. Ислом Ҳолиқов, 9. Жамолиддин Убайдуллаев, 11. Акобир Тўраев (14. Мирфайз Муҳиддинов, 71), 15. Равшан Асланов (8. Андрей Акопянц, 46), 22. Нодир Жўраев (10. Элёржон Акбаров, 46), 77. Азизбек Муротов (17. Сардор Жаҳонов, 80).

Захирадагилар: 99. Фарруҳ Турдиалиев, 5. Саиддостон Фозилов,   

Голлар: Самандар Шукруллаев (33), Диёр Каримов (78) – Азизбек Муротов (22-пен), Мирфайз Муҳиддинов (90).

Огоҳлантириш: Рамазонов (57), Нормуродов (70) А.Очилов (80).

Четлатиш: Ж.Жумаев (60).


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика