UZ

Сўнгги янгиликлар

11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  2 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  0 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  1 08:08Бугун финал!  7 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  12 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  9 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  25 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1

"Насаф": Ёшлар лигаси: “Нефтчи” – “Насаф” 2:2 Янгиликлар

"Насаф": Ёшлар лигаси: “Нефтчи” – “Насаф” 2:2

Қиргулида “Нефтчи” ёшларига қарши майдонга тушган ўринбосарлар жамоаси сўнгги дақиқаларда бир очкони қўлга киритишди.

Ўйиннинг биринчи бўлими мезбонлар учун омадли кечди. 33-дақиқада “Нефтчи” футболчиси Муҳсинжон Убайдуллаев жарима майдончасига кириб келди ва тўпни узоқ пастки бурчакка йўллашга эришди. Тўп дарвоза устунига тегиб тўрга йўл олди -1:0. Бўлим тугашига саккиз дақиқа қолганида бош ҳакам ярим ҳимоячимиз Дониёр Нарзуллаевни рақибга қўпол муносабатда бўлди деб топди ва уни майдондан четлатди.

Иккинчи бўлимни бир киши кам бўлиб ўтказганига қарамай ирода намойиш этишди. 48-дақиқада Алишер Юсуповнинг чамаси 25 метрлар узоқликдан йўллаган айланма зарбаси Смородин қўриқлаётган дарвозанинг узоқ бурчагига йўл олди – 1:1. 68-дақиқада  захирадан майдонга тушган Ислом Тошпўлатов томонидан йўлланган  жарима тўпи “Насаф” дарвозасидан жой олди -2:1. Ўйин тугашиган саноқли сониялар қолганда Бобир Абдуҳолиқовнинг чамаси 22 метрлар узоқликдан йўллаган зарбаси дарвозанинг пастки чап бурчагига йўл олди. “Нефтчи” посбони тўпни қайтаришга ҳарқанча уринмасин, зарба голга айланди -2:2.
 

Ёшлар лигаси, 10-тур. 22.05.2015

“Нефтчи” – “Насаф”  2:2 (1:0)

Қиргули. 1068 томошабин.

Ҳакамлар
: Игорь Гормашов (Тошкент), Шоҳруҳ Аъзамов (Фарғона), Қаҳрамон Собиров (Қўқон),  Анвар Ўринов (Фарғона).

Назоратчи: Ғайрат Каримов.

“Нефтчи”: 1. Сергей Смородин, 3. Сардор Қулматов, 10. Муродбек Бобожонов (15. Ҳаёт Якубов, 46), 17. Абдуллажон Мирзаев (7. Жаҳонгир Дадабоев, 56), 20. Муҳсинжон Убайдуллаев (11. Тоҳир Каримов, 46), 25. Анваржон Аминжонов (5. Ислом Тошпўлатов, 24), 27. Комронбек Копадзе, 29. Зокиржон Нурматов, 30. Таваккалжон Абдураҳмонов (23. Риза Айвазов, 64), 40. Ойбек Нурбоев, 77. Хуршидбек Асқаралиев (8. Отабек Маҳамаджонов, 77)
Захирада: 81. Ғанижон Қобилов.

“Насаф”: 1. Алибек Туробов, 4. Самандар Очилов, 5. Раҳимбек Жавлиев, 7. Акрамжон Баҳритдинов (с) (33. Жаҳонгир Қурбонбоев, 76), 9. Дилшод Хушбаков (19. Дадажон Маматқулов, 67), 10. Ислом Рашидхонов (29. Акмал Олимов, 64) , 24. Ботиржон Тўраев (22. Ислом Кенжабоев, 59), 28. Алишер Юсупов (27. Акбар Муродов, 86), 34. Шароф Муҳитдинов, 38. Дониёр Нарзуллаев, 57. Азизжон Ғаниев (14. Бобир Абдиҳолиқов, 80).
Захирада: 30. Ўткир Юсупов.

Голлар: Муҳсинжон Убайдуллаев (33) Ислом Тошпўлатов (68) – Алишер Юсупов (48), Бобир Абдуҳолиқов (90).

Огоҳлантириш: Ҳ. Якубов (63) -  Ш.Муҳиддинов (45).  Р. Жавлиев (74).

Четлатиш: Дониёр Нарзуллаев (37).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика