UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  9 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  36 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  6 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

"Насаф": Ёш футболчилар тақдирланишди Янгиликлар

"Насаф": Ёш футболчилар тақдирланишди

“Насаф” футбол мактабида битирувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда клуб бош менежери Шамил Ярулин, жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ёш футболчиларни табриклаб, келажакда улардан умидлари катта эканликларини билдиришди.

Дарҳақиқат, ўтиб бораётган йил футбол мактаби жамоаси учун ютуқларга бой йил бўлди. Мактабнинг 1997-98 йилларда туғилган ўсмирларидан иборат жамоа олий лига тайёрлов гуруҳлари ўртасида ўтказилган мамлакат биринчилигида ғолибликни қўлга киритишди. Шунингдек, айнан ушбу жамоа 2-лига мусобақасининг Қашақадарё минтақасида чемпионликка эришди. Албатта бу ютуқларни қўлга киритилишида жамоа мураббийлари Умар Раҳматуллаев ва Жасур Ибрагимовларнинг ҳиссалари катта бўлди. Жамоа орасидан бир қатор футболчилар спорт усталигига номзод талабини бажаришди. Ушбу гуруҳ тарбияланувчиларининг 9 нафари “Насаф” ўринбосарлари таркибига жалб этилди. Бир сўз билан айтганда, 2013 йил мактаб жамоаси учун муваффақиятларга бой бўлди. Тадбир сўнггида жорий мавсумда чемпионликка эришган жамоа аъзоларига олтин медаллар, фахрий ёрлик ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир фотогалереясини қуйидаги манзилда томоша қилишингиз мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика