UZ

Сўнгги янгиликлар

12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  0 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  6 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  3 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  3 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  23 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  8 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  2 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  18 07:30Осиё Кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  1 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  20 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2 23:42ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди  0

"Насаф": Ёш футболчилар тақдирланишди Янгиликлар

"Насаф": Ёш футболчилар тақдирланишди

“Насаф” футбол мактабида битирувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда клуб бош менежери Шамил Ярулин, жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ёш футболчиларни табриклаб, келажакда улардан умидлари катта эканликларини билдиришди.

Дарҳақиқат, ўтиб бораётган йил футбол мактаби жамоаси учун ютуқларга бой йил бўлди. Мактабнинг 1997-98 йилларда туғилган ўсмирларидан иборат жамоа олий лига тайёрлов гуруҳлари ўртасида ўтказилган мамлакат биринчилигида ғолибликни қўлга киритишди. Шунингдек, айнан ушбу жамоа 2-лига мусобақасининг Қашақадарё минтақасида чемпионликка эришди. Албатта бу ютуқларни қўлга киритилишида жамоа мураббийлари Умар Раҳматуллаев ва Жасур Ибрагимовларнинг ҳиссалари катта бўлди. Жамоа орасидан бир қатор футболчилар спорт усталигига номзод талабини бажаришди. Ушбу гуруҳ тарбияланувчиларининг 9 нафари “Насаф” ўринбосарлари таркибига жалб этилди. Бир сўз билан айтганда, 2013 йил мактаб жамоаси учун муваффақиятларга бой бўлди. Тадбир сўнггида жорий мавсумда чемпионликка эришган жамоа аъзоларига олтин медаллар, фахрий ёрлик ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир фотогалереясини қуйидаги манзилда томоша қилишингиз мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика