UZ

Сўнгги янгиликлар

18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  0 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  2 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  8 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  4 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  8 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  13 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  23 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  9 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  9

“Насаф” янги футболчиларини таништирди Янгиликлар

“Насаф” янги футболчиларини таништирди

Теглар :  Насаф
Бугун Мулла Тўйчи Тошмуҳаммедов номидаги Қашқадарё вилоят академик драма театрида “Насаф” жамоасига тантанали равишда Суперлига-2023 кумуш медаллари топширилди.

Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов сўзга чиқиб, вилоят аҳлини ўтган мавсумда жамоа томонидан қўлга киритилган ютуқлар билан табриклади ҳамда жамоа олдидаги мақсад ва вазифаларни бажариш учун вилоят раҳбарияти ҳар қандай ёрдамни аямаслигини таъкидлаб ўтди.

Сўнгра клуб президенти, “Шўртан газ-кимё мажмуаси” бош директори Шуҳрат Асланов сўзга чиқиб, “Насаф” футбол клуби ўтган мавсумда катта ҳажмдаги ишни амалга оширганини ва жамоа бу билан тўхтаб қолмаслигини қайд этди. Клуб президенти жамоанинг шу даражага етиши учун хизмат қилган барча ишчи-ходимлар, мухлислар, вилоят раҳбарияти ва “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Жамоа номидан сўзга чиққан бош мураббий Рўзиқул Бердиев йил давомида “Насаф”ни қўллаб-қувватлаган барчага ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди ва янги мавсумда жамоа олдига қўйилаётган мақсад йўлида бирлашиб, вилоятимиз аҳли узоқ кутган чемпионлик учун курашишга ваъда берди.

Шундан сўнг жамоага янги келиб қўшилган Виктор Да Силва, Зоран Марушич, Темур Чогадзе, Игор Голбан, Ислом Кенжабоев, Шароф Муҳитдинов, Бобир Абдихолиқов ва Зафар Сафаревлар мухлисларга таништирилди.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика