UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  4 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  3 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  14 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  33 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  5 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

“Насаф” янги футболчиларини таништирди Янгиликлар

“Насаф” янги футболчиларини таништирди

Теглар :  Насаф
Бугун “Насаф” профессионал футбол клубида жамоа сафига янги келиб қўшилган футболчиларни таништирув маросими ўтказилди.

Маросимда турли йўналишларда ижод қилаётган ОАВ ходимлари, журналистлар ва клуб мухлислари иштирок этишди.
 
Маросимни “Насаф” ПФК бош менеджери Шамил Самигулович кириш сўзи билан очиб берди.
 
-Давралар оралиғида жамоамизни кучайтириш бўйича сезиларли ишларни амалга оширдик, мана натижасини ўзларингиз кўриб турибсизлар. Сафимизга беш нафар янги футболчи келиб қўшилди. Мақсадимиз чемпионат иккинчи даврасида ва кубок учун курашда ижобий натижаларни қўлга киритиб, сиз азиз мухлисларимизни хурсанд қилишдир. Ўйлайманки, сафимизга қўшилган янги футболчилар ўзларининг чиройли ва мазмунли ўйинлари билан жамоамиз ютуқларига ҳиссаларини қўшишади. Ўзингизга маълум, “Насаф” клуби ўз олдига фақат юқори мақсадларни қўяди ва шу мақсадларни амалга ошириш учун ҳаракат қилади. Бу борада сиз азиз мухлислар ҳам бизларни қўллаб-қувватлайсизлар деб, умид қидламиз.
 
Яқинда стадионимизда катта ҳажмдаги реконструкция ишлари бошланади, стадион қиёфаси, футбол майдони, ўриндиқларни алмаштириш ва қўшимча бинолар қўрилиши режага киритилмоқда. Ўз-ўзидан савол туғиладики, агар стадионда реконструкция ишлари бошланса, жамоамиз ўйинлари қайси стадионда бўлади? Биз ўзаро келишган ҳолда, кейинги ўйинларни “Геолог” стадионида ўтказадиган бўлдик.
 
Шундан сўнг жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Саъдуллаевич ҳам иккинчи даврага тайёргарлик жараёни ва бошқа янгиликлар ҳақида айтиб ўтди.
 
-Ўзларингизга маълум, жамоамизни айрим ўйинчиларимиз тарк этди, албатта уларнинг жамоамиз ютуқларига қўшган ҳиссалари учун миннатдормиз. Ана шу кетган ўйинчиларни ўрнини тўлдириш ва жамоамизда рақобатни кучайтириш мақсадида ушбу футболчиларни сафимизга қўшиб олдик. Иккинчи даврага тайёргарликни ўз қароргоҳимизда олиб бордик ва ҳозирги кунларда ҳам машғулотлар давом эттирилмоқда.
 
Биз яна айрим маҳаллий футболчиларни сафимизга қўшиб олмоқчи эдик, бу иш ҳозирча амалга ошмади. Аммо сафимизда яна янги ўйинчиларни пайдо бўлиши эҳтимоли йўқ эмас. Бу яқин кунларда аниқ бўлиши керак. Одил Ҳамробеков? Одил иккинчи даврадан бизга ёрдам беради. Аммо унга бирдан катта юклама бермаймиз, чунки уни даволаган германиялик шифокорлар  бизга шундай тавсия беришган. Дилшод Раҳматуллаев? Дилшод яқинда германияда жарроҳлик амалиётини ўтказди, энди уни майдонга қайтишига уч ойча вақт керак бўлади. Мақсуд Каримов ва Илҳом Шомуродовларда баъзи ОАВларида ёзилгани каби жароҳат эмас, балки улар ўзларини соғлигини тиклашмоқда. Бу футболчилар ҳам сафимизда фаолиятини давом эттиришади.


 
Шундан сўнг жамоага келиб қўшилган янги футболчилар таништирилди ва уларга аталган футболкалар топширилди.

Янги футболчилар ҳақида маълумот.
 
Фозил Мусаев – 1989 йил 2 январда таваллуд топган (27 ёш), марказий ярим ҳимоячи. 28 рақам остида ҳаракат қилади.
 
Шахбоз Эркинов – 1986 йил 16 июлда таваллуд топган (30 ёш), ҳужумчи. 15 рақам остида ҳаркат қилади.
 
Огнен Красич – 1988 йил 8 апрелда туғилган (28 ёш), ярим ҳимоячи. 24 рақамда ҳаракат қилади. Фуқаролиги Сербия Республикаси.
 
Драган Черан – 1987 йил 6 октябрда туғилган (28 ёш), ҳужумчи. 69 рақамда ўйнайди. Фуқаролиги Сербия Республикаси.
 
Игорь Голбан – 1990 йил 31 июлда таваллуд топган (25 ёш) марказий ҳимоячи. 22 рақам остида ҳаракат қилади. Фуқаролиги Россия Федерацияси.
 
Маросим иштирокчилари журналистларнинг ва мухлисларнинг қизиқтирган саволларига батафсил жавоб беришди. Маросим юқори кайфиятда ўтди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика